"Пахтакор"-"Бухоро". ПРЕВЬЮ


28 Октябрь 2014

29 октябрь куни 21-турнинг қолдирилган учрашувида "Пахтакор" "Бухоро"ни қабул қилади.

Мазкур учрашувда ғалаба қозонган тақдирда "Пахтакор" 10-бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритиш имкониятига эга бўлади. Шу сабабли беллашув "Пахтакор" учун катта аҳамиятга эга. Ўз навбатида бухороликлар лигада қолиш учун кураш олиб боришмоқда. Улар мавсум охиридаги ҳар бир баҳсда очко тўплаш учун ҳаракат қилишади.
 
Жамоалар олий лига тарихида 43 бор тўқнаш келган. "Пахтакор" ҳисобида 30, "Бухоро" ҳисобида 6 ғалаба мавжуд. 7 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тошкентликлар 93 бор тўп киритган бўлса, бухороликлар 31та гол уришган. Тошкентдаги 21 ўйиннинг 19тасида "Пахтакор" зафар қучган. Бир мартадан дуранг ва "Бухоро" ғалабаси кузатилган. Бухороликлар охирги марта Тошкентда 1996 йил очкога эга чиқишган. Ўшанда "Бухоро" сафардаги ягона ғалабасини нишонлаган. Ундан кейин ўтказилган 16 учрашувнинг барчасида "шерлар" устун келган.
 
Ёшлар таркиблари беллашуви 28 октябрь, сешанба куни Қибрайдаги стадионда 15:00да бошланади. Асосий жамоалар ўйини 29 октябрь, чоршанба куни "Пахтакор" стадионида соат 17:00да старт олади. 
Тошкентда хизмат сафарида бўлганлар,ҳамда бухоролик талабаларни ушбу учрашувга таклиф этамиз.Жамоамизни ёлғизлатиб қўймайлик!

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар