Ўта муҳим ғалаба қўлга киритилди


25 Октябрь 2014

Бухоронинг “Бухоро” жамоаси олий лиганинг 24-тур учрашувини ўз майдонида “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказди.

Бухороликлар ушбу учрашувда сув ва ҳаводек зарур бўлган уч очкони қўлга кирита олишди .

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ “Бухоро” ҳужумга зўр берди ва 2-дақиқанинг ўзидаёқ ҳисобни очиши мумкин эди,бироқ тажрибали Улуғбек Бақоев дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб боришига қарамай 2-3 метрдан дарвозани ишғол эта олмади.

Орадан 5 дақиқа ўтиб,бухороликлар барибир ҳисобни очишди.7-дақиқада ўнг қанотдан етказиб берилган тўп барча ҳимоячилардан ўтиб кетиб,тўғри Жамолиддин Убайдуллаевнинг оёқларига келиб тушди,Жамол эса 5 метрдан мўлжалда адашгани йўқ-1:0.

Гол киритилганидан сўнг “Бухоро” асосан ҳимояда ҳаракат қилди ва шу сабабли мухлислар бошқа кескин вазиятлар гувоҳи бўлишмади ва дастлабки бўлим “Бухоро”нинг кичик ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлимнинг стартида “Бухоро” яна ҳужумга зўр берди ва 60-дақиқада иккинчи тўпни киритишни уддалади.Ушбу вазиятда Евгений Кочнев икки ҳимоячини алдаб ўтиб,ҳаволатиб Бақоевга тўпни оширди,Улуғбек боши билан зарба берди ва ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Орадан кўп ўтмай,64-дақиқада меҳмонлар ҳисобдаги фарқни қисқартиришди.Санжар Шоаҳмедов “Олмалиқ”нинг ягона голига муаллифлик қилди.

Учрашувнинг қолган қисми тенг курашлар остида кечди ва учрашув айнан 2:1 ҳисобида хотима топди.

Ушбу турда “Бухоро”нинг таъқибчиси “Сўғдиёна” ҳам ғалаба қозонди ва бу жамоалар орасидаги фарқ ҳамон 2 очколигича турибди,демак элитада “жон сақлаш” учун кураш сўнгги тургача давом этиши ойдинлашиб бормоқда. Биз “Бухоро”га ушбу пойгада омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Стадионга ташриф буюриб жамоани қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга “Бухоро” ПФК ўз миннатдорчилигини билдиради.Жамоага ишончни сўндирмайлик ва бу ишончни футболчилар албатта оқлашади!

ТАРКИБЛАР

"Бухоро": Александр Корнейчук, Евгений Кочнев, Сухроб Неъматов, Предраг Вуйович, Жамолиддин Убайдуллаев, Илья Ильин, Айбек Нурбоев, Анвар Ражабов, Улуғбек Бақоев, Отабек Нарзуллаев, Дмитрий Попович.

"Олмалиқ": Акмал Ортиқов, Шакер Зуаги, Достон Абдураҳмонов, Санжар Шоаҳмедов, Зоҳир Пиримов (Никита Павленко, 67), Обид Жўабоев, Дарко Станоевич, Диёр Туропов, Евгений Гоголь, Жаҳонгир Жиямуродов, Исломбек Исоқжонов. 

«Бухоро» (Бухоро) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 2:1. 2311 томошабин.
Ҳакамлар:
 Р. Бобомуродов (Навоий) – 8,5, Р. Фозилов (Наманган) – 7,5, Р. Ғопуров (Наманган) – 7,7, С. Сатторов (Қарши) - 8
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.
Голлар: Д. Убайдуллаев (7), У. Бақоев (60) – С. Шоаҳметов (64).
Огоҳлантиришлар: П. Вуйович (55), О. Нарзуллаев (71), Е. Кочнев (барчаси - «Бухоро», 72).
Энг яхши ўйинчилар: П. Вуйович – Ш. Зуаги.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 28 59-17 64
2 Насаф 28 54-17 59
3 Пахтакор 28 44-24 56
4 Бунёдкор 28 42-26 49
5 Бухоро 28 41-37 43
6 Навбахор 28 38-35 43
7 Машъал 28 35-29 41
8 Қўқон-1912 28 40-43 41
9 Олмалиқ 28 27-30 38
10 Металлург 28 38-37 37
11 Қизилқум 28 28-38 33
12 Динамо 28 20-29 32
13 Сўғдиёна 28 31-49 28
14 Нефтчи 28 21-46 24
15 Шўртан 28 27-51 23
16 Обод 28 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар