Александр Хомяков: "Бешинчи ўринни сақлаб қолмоқчимиз"


18 Октябрь 2014

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди. 

"Афсуски , бугун ўз майдонимизда мухлисларимизни хурсанд эта олмадик. Улар уйдаги учрашувларга ғалабага ўрганган. Майдонни ҳар бир қаричи учун кечган курашда кескин баҳсни кўрдик. Биз бу учрашувга жиуда ҳам қаттиқ тайёргарлик олиб бордик. Рақибнинг аҳволи ҳавас қиларли даржада эмас. Шу боис улар жуда катта шижоат билам майдонга тушди. Албатта турнир жадвали бугунги ўйин аҳмиятини белгилаб берар эди. 

Ўзимини ўйинга келсак , ўйинимиз қовушмади. Жамоа бешинчи ўринга яхши жойлашиб олгани боис футболчиларнинг руҳиятида ўзгариш бўлди. Бу футболчилардан кўра мени айбим. Уларни 100 %  руҳий тайёрлай олмадим.  Икки очкони йўқотдик. Бугунги ғалаба бизга расмий бешинчи поғонани берар эди. 

"Бухоро" бу ўйинда ҳам худди "Қизилқум"га қарши ўйнагандек ҳаракат қилди. Биринчи бўлим тўртта ҳимоячи, иккинчи бўлимда эса учта. Кўпроқ ҳужумга аҳамият бериш. Мана иккинчи бўлим асосан ҳужумда ўйнади. Биз эса омадни асосан қарши ҳужумдан изладик. Ҳужум ва ярим ҳимоя чизиғимиз доимгидек муваффақиятли ўйин кўрсата олмади. 

Олдинда ҳали яна учта учрашув бор. Биз ўз ўрнимизни йўқотишни истамаймиз. Жадвалда ҳам ўз ўринимизни сақлаб қолмоқчимиз" ,  - дейди Александр Хомяков
манба:fcmashal.uz

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 21 44-15 45
2 Бухоро 22 34-26 38
3 Бунёдкор 22 27-19 38
4 Насаф 21 36-16 38
5 Пахтакор 21 33-21 38
6 Машъал 21 28-18 34
7 Қўқон-1912 22 30-30 34
8 Навбахор 22 29-28 33
9 Олмалиқ 21 18-17 32
10 Металлург 22 30-27 29
11 Қизилқум 22 27-28 27
12 Сўғдиёна 21 26-36 23
13 Динамо 22 18-25 22
14 Шўртан 22 19-34 20
15 Нефтчи 22 17-41 14
16 Обод 22 14-49 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар