"БУХОРО" САФАРДА НУРСИЗ ДУРАНГ ҚАЙТ ЭТДИ.


18 Октябрь 2014

23-тур доирасида “Бухоро” “Машъал” меҳмони бўлди ва нурсиз дуранг қайт этди.

Айтиш жоиз-ки,бу учрашувдаги ғалаба бухороликларнинг олий лигада “жон сақлаб қолишлари” учун катта қадам ҳисобланар эди, лекин...

Учрашувни кутилганидек меҳмонлар анча хавфли ва ҳужумкор тарзда болашди.Дастлабки дақиқаларданоқ “Бухоро” Муборакга фақат ғалаба қозониш ниятида ташриф буюрганини амалда кўрсата бошлашди.Жаоамизнинг ҳар бир ҳужумлари гол билан якунланиши мумкин эди,лекин сўнгги зарба даоим ноаниқ чиқаверди.

5-дақиқада Бақоев жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади.8-дақиқада Жамшид Ҳасановнинг 22 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасини Ботир Носиров жуда қийинчилик билан қайтаришга эришди.Кетма-кет 4 маротаба амалга оширилган бурчак тўплари ҳам самара бермади.

15-дақиқадан бошлаб бухороликлар энди кетма-кет жарима зарбалари тепа бошлашди.Жарима майдони чизиғи устидан туриб,Бақоев амалга оширилган жарима зарбасини яна Носиров эгаллаб олди.Шу куни “Бухоро”нинг жарима зарбаларини қойилмақом қилиб бажарадиган ўйинчиси,Сухроб Нематов дисквалификация сабабли ўтгазиб юбориша мажбур эди,акс ҳолда...

Иккинчи бўлимда “Бухоро” мураббийлар штаби тактик ўзгаришни амалга оширишди,энди “Бухоро” 3 ҳимоячи ва 3 ҳужумчи билан майдонда ҳаракат қила бошлади.Меҳмонлар ҳимоясида бўшлиқ пайдо бўлганидан унумли фойдаланиш мақсадида,”Машъал” ҳужумга зўр бера бошлади ва бу тактикалари сал қолса фойда келтириши мумкин эди,лекин бахтимизга шу куни ҳимоячиларимиз деярли бехато ҳаракат қилишди.Учрашув сўнгида Анвар Ражабов жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади.

Шу билан учрашув анча томошабоп тарзда кечган бўлишинга қарамасдан,мухлислар гол кўришгани йўқ.

Ушбу дуранг “Бухоро”ни умуман қониқтирмаганини футболчиларнинг ўйиндан сўнг кайфиятларига қараб баҳо бериш қийин эмасди.Ушбу дуранг жамоамизга фойдали бўлдими ёки аксинчами? Буни мавсум сўнгида билиб оламиз.

Шуни аниқ айта оламиз-ки,”Бухоро”да олий лигада қолиш имконияти “Сўғдиёна”га нисбатдан юқорироқ,барчаси ўз қўлимизда.Агар жамоамизнинг  ”Машъал”га қарши кўрсатган ўйини йўқолмаса,марра албатта биз томонда бўлишига ишонамиз!

Кейинги учрашувларда жамоамиздан фақат ғалаба кутиб қоламиз!

 

Олий лига. 23-тур. 17.10.2014

«Машъал» (Муборак) – «Бухоро» (Бухоро) 0:0
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Н. Болтаев (Навоий)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

 

"Машъал": 30.Ботир Носиров, 5.Ғиёсжон Комилов, 7.Жаҳонгир Абдумўминов, 20.Шерзод Файзиев (13.Шаҳзод Шаймонов, 90), 14.Зафар Тўраев, 10.Жамшид Хасанов (6.Қаҳрамон Баҳодиров, 90+1), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 33.Андрей Деркач, 22.Сирож Ҳамроев, 26.Зоҳир Қўзибоев, 80.Муйдин Мамазулумов

Захира:1.Санжар Қувватов, 3.Дилявер Ваниев, 8.Аббос Омонов, 11.Баҳодир Муртозаев, 24.С.Раҳматуллаев


"Бухоро": 12.Александр Корнейчук, 8.Виталий Пламадела, 9.Предраг Вуйович (20.Санжар Асқаралиев, 71), 17.Жамолиддин Убайдуллаев , 21.Бахриддин Ваҳобов (47.Анвар Ражабов, 65), 28.Илья Ильин, 40.Жамшид Ҳасанов, 44.Ойбек Нурбоев, 50.Улуғбек Бақоев (c), 71.Отабек Нарзуллаев, 83.Дмитрий Попович (97.Акобир Тўраев, 62)
Захира: 99.Фаррух Турдиалиев, 6.Евгений Кочнев, 15.Равшан Асланов, 33.Умурилло Рамозонов

Огоҳлантиришлар: Илья Ильин 35, Жамшид Ҳасанов 78

 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 21 44-15 45
2 Бухоро 22 34-26 38
3 Бунёдкор 22 27-19 38
4 Насаф 21 36-16 38
5 Пахтакор 21 33-21 38
6 Машъал 21 28-18 34
7 Қўқон-1912 22 30-30 34
8 Навбахор 22 29-28 33
9 Олмалиқ 21 18-17 32
10 Металлург 22 30-27 29
11 Қизилқум 22 27-28 27
12 Сўғдиёна 21 26-36 23
13 Динамо 22 18-25 22
14 Шўртан 22 19-34 20
15 Нефтчи 22 17-41 14
16 Обод 22 14-49 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар