"МАШЪАЛ"-"БУХОРО" УЧРАШУВИ БОШЛАНИШ ВАҚТИ МАЪЛУМ.


13 Октябрь 2014

Мана ниҳоят олий лигада юзага келган икки ҳафталик танафус ҳам ниҳоялаб бормоқда."Бухоро" жамоаси 23-тур доирасида ён қўшни Муборакка сафар уюштиради.
"Машъал"га қарши кечадиган учрашув биринчи навбатда бухороликлар учун ўта муҳим баҳс ҳисобланади.Шу сабабли ҳозирда жамоамиз ўз қароргоҳларида жуда қаттиқ машқ олиб боришмоқда.Ушбу учрашувнинг қиймати нечоғлик эканини футболчи ва мураббийлар жуда яхши билиб туришибди.Шу сабабли "Бухоро" Муборакка фақат ва фақат уч очко илинжида ташриф буюриши ҳеч кимга сир эмас.
Бухоро шаҳридан ушбу учрашувга юзлаб томошабинлар ташриф буюриши кутилмоқда ва шу сабабли ушбу учрашувнинг бошланиш вақтини ҳаммага маълум қилсак.
"Машъал"-"Бухоро" учрашувидан бир кун олдин бўлиб ўтадиган ўринбосарлар баҳси соат 15:30 бошланади.
17-октябрь санасида ушбу жамоаларнинг асосий таркиб футболчилари баҳс олиб боришади ва бу учрашув соат 16:30 да бошланиши режалаштирилган.

Биз ушбу учрашувда жамоамизга фақат омад тилаб қоламиз ва барча мухлис ва футболчиларни ҳамжиҳатликка чорлаймиз.

Шариф ва қўҳна замин,Бухоро шаҳри шарафини ҳимоя қилган ҳар бир шахс, ўзгача ғурур ва ифтихор билан бу шарафли вазифани адо этишини сўраб қоламиз,зеро бир кун келиб,ушбу заминдаги пирлар сизларни ҳам қўллашига тилакдошмиз. 
Мухлислардан эса жамоага ишончни йўқотмасликни ва ҳар қандай вазиятда ҳам,жамоа ва футболчиларни қўллаб-қувватлашда давом этишларини сўраб қоламиз.Бу оғир дамларда жамоани ёлғизлатиб қўймайлик!

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 21 44-15 45
2 Бухоро 22 34-26 38
3 Бунёдкор 22 27-19 38
4 Насаф 21 36-16 38
5 Пахтакор 21 33-21 38
6 Машъал 21 28-18 34
7 Қўқон-1912 22 30-30 34
8 Навбахор 22 29-28 33
9 Олмалиқ 21 18-17 32
10 Металлург 22 30-27 29
11 Қизилқум 22 27-28 27
12 Сўғдиёна 21 26-36 23
13 Динамо 22 18-25 22
14 Шўртан 22 19-34 20
15 Нефтчи 22 17-41 14
16 Обод 22 14-49 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар