Сеид Сеидов: "Йўқотилган очколарни сафар учрашувлари ҳисобидан тўлдиришга ҳаракат қиламиз"


03 Октябрь 2014

«Бухоро»-«Қизилқум» (0:1) учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Сеид Сеидов иштирок этди.

“Учрашув анча асабий тарзда кечди.Уйинда битта хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик.Бундай натижа бўлишини умуман кутмаган эдим.Жамоа машғулотларда яхши тайёрланди,ҳаммаси яхшидай эди,ўйинда эса...Билмадим,бу нима билан боғлиқ,руҳий томондан нимадир бўлганми футболчиларда, ҳеч тушунолмаяпман”-деб гап бошлади Сеидов.

-Сухроб Нематов нега заҳирадан майдонга тушурилди?

-У машғулотларда йўқ эди,оилавий муаммолари туфайли машғулотларни ўйингача икки кун қолганда бошлади ва табиий-ки,ўйинга тайёр эмас эди.

-Ўйин охирида Ражабов ўрнига Кочнев тушурилди,бу ўзини оқладими?

-Биз ниманидир ўзгартиришимиз керак эди.Биз ҳаттоки дарвозага аниқ зарба бера олмадик,бу нима кўргилик? Кочневнинг зарбаси ёмон эмас,биз уни ҳеч бўлмаганда дарвозага аниқ зарба бериши учун майдонга тушурдик.

-Стадиондаги барча мухлислар бош ҳакамга очиқчасига норозиликларини билдиришди,бунга муносабатингиз?

-Мухлислар кўр эмас,ҳамма кўриб турибди.Билмадим, мен ҳакамларни муҳокама қилишни ёқтирмайман,лекин бир хил вазиятларда ҳуштак бизга қарши чалиниши мени ҳайрон қолдирди очиғи,яна билмадим ҳозир асаблар таранглашган,видеони такрор кўриш керак.Лекин ҳакам ўз ишини қилади,мағлубиятда эса фақат ўзимиз айбдор,бу аниқ!

-Энди нима иш қилиш керак?

-Нима қиламиз,кейинги ўйинга тайёрланишда давом этамиз,бу йўқотилган очколарни сафар ўйинлари ҳисобидан тўлдиришга ҳаракат қиламиз.Ўйлайманки сўнгги тургача кураш давом этади,ҳали ким лигани тарк этиши умуман аниқ эмас,биздан юқорида турган жамоаларда ҳам бизга ўхшаш хавф бор.

 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 28 59-17 64
2 Насаф 28 54-17 59
3 Пахтакор 28 44-24 56
4 Бунёдкор 28 42-26 49
5 Бухоро 28 41-37 43
6 Навбахор 28 38-35 43
7 Машъал 28 35-29 41
8 Қўқон-1912 28 40-43 41
9 Олмалиқ 28 27-30 38
10 Металлург 28 38-37 37
11 Қизилқум 28 28-38 33
12 Динамо 28 20-29 32
13 Сўғдиёна 28 31-49 28
14 Нефтчи 28 21-46 24
15 Шўртан 28 27-51 23
16 Обод 28 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар