ЎЙИНДАГИ УСТУНЛИК ҲИСОБДА АКС ЭТМАДИ


03 Октябрь 2014

“Бухоро” жамоаси 22-тур доирасида ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилиб,жуда ҳам муҳим очколардан маҳрум бўлди.

Учрашув кутилганидек, бухороликларнинг тўлиқ устунлигида ўтди.Учрашувнинг 18-дақиқасида учрашув бош ҳаками мезбонлар жарима майдони яқинида ўйин қоидаси бузилди деб топди ва жарима белгилади.Меҳмонлар ушбу жаримадан унумли фойдаланиб,ҳисобни очишди.Самандар Шодмоновнинг ҳаволатиб етказиб берилган тўпини Шерали Жураев дарвозага жойлаб қўйди.

“Қизилқум” футболчиларида бутун ўйин давомида шу битта имконият вужудга келди ва улар итмкониятдан 100% фойдаланиб ғалаба қозонишди.

“Бухоро”нинг эса сон-саноқсиз ҳужумларининг барчаси бесамар якун топаверди.Айрим вазиятда ҳужумчиларимиз якуний зарба беришда ноаниқ ҳаракат қилишган бўлса, жуда кўплаб вазиятларда меҳмонлар ҳимоячилари голли вазиятларни бартараф этишни уддалай олишди.

Учрашув мухлислар учун анча асабий тарзда кечди,мухлисларни меҳмонларнинг ҳаддан зиёд “жароҳат” олишлари ва бош ҳакамнинг жуда кўплаб чиқарган қарорлари ишқибозларга ёқмади шекилли,улар бунга очиқчасига норозиликларини билдиришди.

Шу билан учрашув ўз якунига етди ва “Бухоро” жуда ва жуда муҳим очколардан маҳрум бўлди.Агар жамоамиз сафар учрашувларида ушбу йўқотишларни ўрнини тўлдира олмаса,мавсум якунида жуда қийин аҳволда қолиб кетади.

Нима бўлганда ҳам жамоага охиригача ишонишда давом этамиз,келаси ўйинларда фақат омад тилаб қоламиз.

«Бухоро» (Бухоро) – «Қизилқум» (Навоий) – 0:1. 4618 томошабин.
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент) – 9,0, О. Абдувасилов (Тошкент) – 8,6, Н. Рўзимов (Тошкент) – 8,6, Н. Қосимов (Қарши) - 9
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.
Гол: Ш. Жўраев (16).
Огоҳлантиришлар: Ж. Ҳасанов (44), С. Неъматов (50), И. Ильин (66), У. Бақоев (90+1) – Р. Вагапов (74), Э. Бойматов (90+3), Ғ. Жумаев (90+5).
Энг яхши ўйинчилар: О. Нарзуллаев – А. Макосин.

ТАРКИБЛАР:

"Бухоро": Александр Корнейчук, Виталий Пламадела, Предраг Вуйович, Жамолиддин Убайдуллаев (Суҳроб Неъматов, 30), Илья Ильин, Умрилло Рамазонов (Бахриддин Ваҳобов, 46), Жамшид Ҳасанов, Ойбек Нурбоев, Анвар Ражабов, Улуғбек Бақоев, Отабек Нарзуллаев. 

"Қизилқум": Артём Макосин, Алишер Санаев, Акмал Рустамов, Файзулла Қамбаров, Самандар Шодмонов (Ғайрат Жумаев, 60), Элдор Бойматов, Руслан Вагапов, Миржалол Қурбонов, Шерали Жўраев (Фарруҳ Ҳайдаров, 46), Асқар Муҳиддинов, Алишер Азизов (Алишер Холиқов, 40) 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 19 44-12 45
2 Бухоро 21 33-25 37
3 Қўқон-1912 20 28-23 34
4 Машъал 19 27-17 33
5 Пахтакор 19 29-21 32
6 Бунёдкор 20 23-19 32
7 Насаф 19 28-16 32
8 Навбахор 20 24-24 29
9 Олмалиқ 19 15-15 28
10 Металлург 20 26-25 26
11 Қизилқум 20 24-25 25
12 Динамо 20 18-23 21
13 Сўғдиёна 19 24-34 21
14 Шўртан 20 16-28 19
15 Нефтчи 20 16-38 13
16 Обод 20 14-42 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар