Сеид Сеидов: "БиЗ ЛИГАДА ҚОЛИШНИ ЭМАС.БАЛКИ ЮҚОРИРОҚ ЎРИНЛАРНИ ЭГАЛЛАШНИ ЎЙЛАЯПМИЗ"


21 Сентябрь 2014

"Бухоро"-"Андижон" (3:0) учрашувидан сўнг бухороликлар устози Сеид Сеидов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Бугун жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик.Янада йирикроқ ҳисобда ютишимиз мумкин эди,лекин нима бўлганда ҳам ҳисобдан кўнглим тўлди."-деб гап бошлади Сеидов.

-Футболчиларингиз яратилган вазиятларни голга айлантиришда оқсашяпти.

-Ҳақийқатдан ҳам ўтган турда "Бунёдкорга" қарши ўйинда ҳам футболчиларимда кўплаб голли вазиятлар бўлди,лекин биз улардан фойдалана олмадик,бугун ҳам худди шу аҳвол.Бугун ғалаба қозондик,лекин ўйин бўйича биз ўтган турга нисбатдан ёмонроқ ўйнадик.

Асосий муаммомиз бу руҳиятда.Жамоамизнинг қатор мағлубиятидан сўнг,айниқса ўтган турдаги 0:5 дан кейин руҳий тикланиш жуда оғир.Лекин мана бугун кўриб турибман-ки,футболчилар анча ўзларига келишган ва майдонда ўз кучларига ишонган ҳолда ҳаракат қилишмоқда.Бу нарса хурсанд қилмай қўймайди албатта.

-Мана сиз жамоа ўйинидан қониқиш ҳосил қилмапсиз,мухлислар ҳам худди шундай.Лекин сиз мураббий ва ўйин сифатига айнан сиз жавоб берасиз

-Тўғри,менинг хатом ҳам албатта бор.Балки,машғулотлар жараёнида баъзи бир машқларни бир кун олдинроқ берганимда бугун бошқачароқ ўйин бўлар эди.Режамда яна кўплаб машқлар ва стратегиялар бор эди,лекин футболчиларнинг бугунги кундаги жисмоний ҳолати талаб даражасида эмас.Шу сабабли бу машғулотларни берганимда,футболчилар уни тўлиқ бажара олмас эдилар.

-Улугбек Бақоев ҳалиям спорт формасини тиклаб олмаган

-Ҳа,Бақоев ҳозир ўзининг энг яхши спорт формасида эмас,буни биламан.Лекин у сиз бизга жуда қийин бўлишини ҳам яхши биламан.Ҳозир жамоага айнан Улуғбекдай лидер керак,жамоани руҳлантира оладиган ва ўз ортидан эргаштира оладиган футболчи бўлиши жуда ҳам зарур.

-"Бухоро" ҳалиям аутсайдерлардан узоқлашганича йўқ...

-Баъзи одамлар жамоанинг эгаллаб турган ўрнига қараб,тамом,бошқа имконият қолмаган,биринчи лига,бирбалолар деб юришади.Нега? Нега сизнинг фикрингизча айнан "Бухоро" биринчи лигага тушиб кетиши керак экан? Бекорларни айтибсиз! Нега "Сўғдиёна" эмас,нега "Динамо" эмас айнан биз тушиб кетишимиз керак экан? Ҳозир турнир жадвалида шундай ҳолат-ки,кўпчилик жамоалар бир-бирларига жуда зич жойлашган.Биз лигадан тушиб кетишни эмас,балки юқорироқ ўринларни эгаллашни ўйлаб турибмиз.Қанақа биринчи лига?

Футболчиларимиз ўз кучларига ишона бошлашди ва ҳар қандай рақиб билан бемалол ўйнаб,ғалаба қозониш мумкинлигини тушуниб етишди.Бундан буёғига биз ҳеч қандай рақибга осонликча,жангсиз очко берадиган ниятимиз йўқ.Футболчиларимга ишонаман,уларнинг салоҳияти бу ишончни янада кучайтиряпти.
Ҳали кўрамиз мавсум якунида "Бухоро" нечинчи ўринни олар экан,ҳаммаси биз учун энди бошланди.Ғалабали онлар олдинда!

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 28 59-17 64
2 Насаф 28 54-17 59
3 Пахтакор 28 44-24 56
4 Бунёдкор 28 42-26 49
5 Бухоро 28 41-37 43
6 Навбахор 28 38-35 43
7 Машъал 28 35-29 41
8 Қўқон-1912 28 40-43 41
9 Олмалиқ 28 27-30 38
10 Металлург 28 38-37 37
11 Қизилқум 28 28-38 33
12 Динамо 28 20-29 32
13 Сўғдиёна 28 31-49 28
14 Нефтчи 28 21-46 24
15 Шўртан 28 27-51 23
16 Обод 28 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар