"БУХОРО"-"АНДИЖОН УЧРАШУВИНИ БОШҚАРАДИГАН ҲАКАМЛАР НОМИ МАЪЛУМ БЎЛДИ


16 Сентябрь 2014

20-сентябрь куни олий лиганинг 20-туридан ўрин олган 6 ўйин бўлиб ўтади.
Шу куни Бухоронинг "Бухоро" жамоаси ўзининг ўта муҳим ва аҳамиятли учрашувини ўтказади.Жамоамиз Бухорода "Андижон" жамоасини қабул қилади. Бу учрашув ҳар иккала жамоа учун ҳаёт-мамот ўйини ҳисобланади."Бухоро" жамоаси ғалаба қозонган тақдирда турнир жадвалидаги мавқейини анча ижобий томонга оғдириб олади,меҳмонларнинг мағлубияти эса уларни биринчи лигага яна бир қадамга яқинлаштиради. Шу сабабли мухлисларни анча жанговор ўйин кутиб турибди.

Ушбу мавсум жамоамиз оғир даврни ўз бошидан кечиряпти.Жамоа ўз ашаддий ишқибозларига эга ва ҳозирги кунга келиб уларга ҳар қачонгидан ҳам мухтож бўлиб турибди.Нима бўлганда ҳам мухлислар жамоага ишонишда давом этишлари керак,зеро айнан мухлислар далда бериб туришса,жамоа ушбу оғир вазиятдан чиқиб кета олади ва ўйлаймиз-ки,мухлислар жамоани энг оғир дамда ёлғизлатиб қўйишмайди.

"Бухоро" футболчилари ўтган турги мағлубиятни эсдан чиқариб,бор эътиборларини бўлажак учрашувга қаратишган.Ҳозирда футболчиларимизнинг барчалари бир фикр ва ғоя билан машғулотларга киришишди у ҳам булса, айнан Бухоро халқини келаси мавсумда футболсиз ўтказишига йўл қўймаслик.Уларнинг ўз кучларига ишонишлари учун айнан мухлислар қўллаб туришлари керак.

Ушбу жанговор кечиши кутилаётган  учрашувни бошқариб борадиган ҳакамларга ҳам осон бўлмайди. Ушбу учрашувни бошқариб бориш масъулияти Тошкент вилояти вакили Мухаммедовга ишониб топширилди.Унга қанотларда Мирзаахмедов  ва Снетков ёрдам беришади. Ушбу ҳакамларнинг ҳатти-ҳаракатларини баҳолаш мақсадида Тошкентлик А.Хотамов ушбу учрашувда назоратчи сифатида ишлайди.

Барча ашаддий ишқибозларни 20-сентябрь куни "Бухоро" Спорт Мажмуасида кутиб қоламиз. Жамоамизга эса омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

«Бухоро» (Бухоро) – «Андижон» (Андижон)
Ҳакамлар: М. Мухаммедов (Тошкент вил.), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вил.), А. Cнетков (Тошкент вил.), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 28 59-17 64
2 Насаф 28 54-17 59
3 Пахтакор 28 44-24 56
4 Бунёдкор 28 42-26 49
5 Бухоро 28 41-37 43
6 Навбахор 28 38-35 43
7 Машъал 28 35-29 41
8 Қўқон-1912 28 40-43 41
9 Олмалиқ 28 27-30 38
10 Металлург 28 38-37 37
11 Қизилқум 28 28-38 33
12 Динамо 28 20-29 32
13 Сўғдиёна 28 31-49 28
14 Нефтчи 28 21-46 24
15 Шўртан 28 27-51 23
16 Обод 28 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар