Эдгар Гесс: "9 нафар футболчи билан 11 нафар футболчига қарши ўйнаш оғир"


11 Август 2014

"Бугунги ўйинда шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқдим, уларнинг характеридан хурсандман. Лекин биз учрашувда 11га 11 ўйнашни истагандик. Баҳс бошида қизил карточка ва пенальти... Биз ҳимояланишга мажбур бўлиб қолдик. 9та бўлиб қолиш эса жуда қийин. Натижадан қониқмадим. 

Ҳакамлар қизил карточка кўрсатишади, пенальти белгилашади. Бу уларнинг иши. Биз эса ўз ишимизни қилишимиз керак. 

Агар ҳимоячилар хато қилишмаса барча ўйин 0:0 ҳисобида тугарди. Футбол хатоларсиз бўлмайди. 

Жамоа раҳбарияти бизнинг олдимизга кучли ва рақобатбардош жамоа тузиш вазифасини қўйганди. Бундан ташқари мавсумда 30 очко олишимиз керак. Менимча бунга кучимиз етади. 

Биз иккинчи бўлимда икки киши кам бўлиб қолиб ҳам имкониятларга эга бўлдик. Айнан мана шу мени хурсанд қилди. 

11 август куни "Пахтакор-79"га 35 йил тўлади. Ўша футболчиларни яхши танир эдим. Афсуски кўпчилиги ёш кетишганди. Ўша йил май ойида мени "Пахтакор"га чақиришганди. Ўшанда агар таклифга рози бўлганимда бу ерда бўлмасмидим. Бу тақдир, бу ҳаёт, - дейди Эдгар Гесс.

Шерзод Ҳамдамов ёзиб олди.

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар