Улуғбек Бақоев: «Бугун йигитлар майдонда кучини кўрсатди»


26 Май 2018

Улуғбек Бақоев: «Бугун йигитлар майдонда кучини кўрсатди»

 Суперлига 13-туридан ўрин олган «Бухоро» -«Насаф» учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда «Бухоро» устози Улуғбек Бақоев ва жамоа сардори Шавкат Саломовлар иштирок этиб ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.   

-  Бугунги  ўйин қийин кечди. Ўйинда яхши ўйнаб туриб охирида ютказиш ҳам мумкин. Бугун  йигитлар майдонда кучини кўрсатди. Чунки  Қўқон билан кечган баҳсдан сўнг жисмонан тикланишга улгурмаган эдик.   Улар бугун майдон маъсулиятини  ҳис этди ва жисмонан чарчашганига қарамасдан  астойдил ҳаракат қилди.  Бунинг учун уларга  ва мухлисларга катта  рахмат айтаман ва Насафнинг кейинги учрашувларида омад тилаб қоламан.

 Шавкат Саломов – Бу футбол шуниси билан қизиқ. Наманганда яхши ўйнадик лекин ютқазган эдик. Бугунги учрашувда Қўқон билан бўлган учрашувдан кейин толиққанимиз билиниб турди.  Лекин бўш келмадик. Худо хохласа яна юқорига интилиб  яхши натижалар билан мухлисларни ҳурсанд қиламиз.

 

«Бухоро» ПФК матбуот хизмат


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 13 21-7 29
2 Бунёдкор 13 18-12 25
3 Навбахор 13 17-8 24
4 Бухоро 13 18-15 24
5 Локомотив 13 19-14 19
6 Металлург 13 12-16 19
7 Насаф 13 14-12 17
8 Қўқон-1912 13 9-9 15
9 Қизилқум 13 13-19 13
10 Олмалиқ 13 11-16 13
11 Сўғдиёна 13 10-19 12
12 Нефтчи 13 4-19 5
13 Динамо 0 0-0 0
14 Машъал 0 0-0 0
15 Обод 0 0-0 0
16 Шўртан 0 0-0 0

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар