Улуғбек Бақоев: «Ғалаба учун охиригача курашган йигитларга раҳмат»


23 Май 2018

Улуғбек Бақоев: «Ғалаба учун охиригача курашган йигитларга раҳмат»

Суперлига 12-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» -«Бухоро» учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда «Бухоро» устози Улуғбек Бақоев ва жамоа сардори Шавкат Саломовлар иштирок этиб ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.

- Бугунги ўйин оғир бўлишини жуда яхши билар эдик. Чунки Қўқон  жамоаси Ўзбекистоннинг кучли жамоаларидан бири эканидан хабаримиз бор. Лекин шунга қарамай, бор кучи билан майдонда бўш келмай, ғалаба учун охиригача курашган йигитларимизга раҳмат айтаман. Шунингдек, Қўқон жамоасининг кейинги ўйинларида омад тилайман- дейди Улуғбек Бақоев.

Шавкат Саломов - Мен аввало бугунги учрашувга узоқ бўлишига қарамай, шунча масофани босиб келган «Бухоро» мухлисларига ва йигитларни шижоати учун катта раҳмат айтаман. Мураббийлар штабига ҳам алоҳида миннатдорчилигимизни билдирамиз. Чунки  кетма-кет мағлубиятдан  сўнг жамоани қайта руҳан тайёрлаш жуда қийин масала. Лекин мураббийларимиз буни уддасидан чиқишди ва буни эвазига йигитлар бор эътиборини ўйинга қаратиб ғалаба қозонди

«Бухоро» ПФК матбуот хизмати

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 13 21-7 29
2 Бунёдкор 13 18-12 25
3 Навбахор 13 17-8 24
4 Бухоро 13 18-15 24
5 Локомотив 13 19-14 19
6 Металлург 13 12-16 19
7 Насаф 13 14-12 17
8 Қўқон-1912 13 9-9 15
9 Қизилқум 13 13-19 13
10 Олмалиқ 13 11-16 13
11 Сўғдиёна 13 10-19 12
12 Нефтчи 13 4-19 5
13 Динамо 0 0-0 0
14 Машъал 0 0-0 0
15 Обод 0 0-0 0
16 Шўртан 0 0-0 0

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар