"Бухоро" 3:1 ҳисобида "Локомотив"га мағлуб бўлди


12 Май 2018

Кеча суперлига 11 турдан ўрин олган учрашувларда “Бухоро”  жамоамиз “Локомотив” билан беллашди.

Сафарда меҳмон бўлган “Бухоро” учрашувнинг илк дақиқаларидаёқ ўйинга яхши киришди ва ҳимояда ҳам яхши ҳаракат қилаётган бир вақтда, дарвозабонимиз назоратни йўқотганлиги сабабли темирйўлчилар вакили Икром Алибоев 25-дақиқада ҳисобни очишга эришди. Шу тариқа 32-дақиқада Сардор Мирзаевнинг киритган иккинчи голи жамоамизни  ёмон аҳволга тушириб қўйди. 2:0 ҳисобида биринчи бўлим якунланди. Иккинчи бўлимда эса “Бухоро” қатийят ва ҳужукорликни қўлга олиб ўйнади ҳамда бу самарасини бергандек  Арсланмурат Аманов 49-дақиқада ўзининг ажойиб тарзда йўллаган голи билан ҳисобни қисқартиди. Ўйин давомида  неча бора голли вазиятлар  бўлганда  Локомотив вакиллари имкон қолдиришмади ёки вакилларимизга йўл бермади.  Ўйин шиддатли жанг асносида ўтди ва жуда қийин кечди. Шу аснода 63-дақиқада Марат Бикмаевнинг киритган голи билан Локомотив 3:1 ҳисобида ўз майдонида “Бухоро”ни мағлуб этди.Бироқ учрашувлардаги  уч кетма-кет мағлубиятдан сўнг  “Бухоро” ҳали ўз жавобини айтишига ишонамиз.     

 20:30 - “Локомотив” (Тошкент) – “Бухоро” (Бухоро) 3:1 

11 май 2018. Тошкент. "Локомотив" стадиони.

Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Т. Суюнов (Тошкент)

Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

Комиссар: С. Қудратуллаев

Голлар: Икром Алибоев 26, - 1:0 (Олег Зотеев). Сардор Мирзаев 28, - 2:0 (Санжар Шоаҳмедов). Арслонмурод Омонов 49, - 2:1. Марат Бикмаев 63, - 3:1 (Сардор Мирзаев).

"Бухоро": Асилбек Омонов, Арслонмурод Омонов, Саламат Қутибоев (Анваржон Жўраев, 88), Шавкат Саломов, Санъат Шихов, Артём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Эргаш Исмоилов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Шаҳбоз Эркинов, 80), Азиз Ибрагимов (Баҳодир Насимов, 68), Сергей Русецкий

Захира: Акмал Турсунбоев, Бобуржон Омонов, Нозим Умуров, Роббим Ҳасанов, Раҳматулло Бердимуродов, Миржалол Жумаев

 "Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе (Бобурбек Йўлдошев, 82), Садриддин Абдуллаев (Нивалдо, 65), Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов (Ҳусниддин Ғофуров, 64), Олег Зотеев, Игорь Йелич

Захира: Маъмур Икромов, Шерзод Каримов, Азизбек Омонов, Фарҳод Бекмуротов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Диёр Туропов

Огоҳлантиришлар: Артём Филипосян 32, Анваржон Жўраев 89, Шавкат Муллажонов 90+3.

 

 “Бухоро” ПФК матбуот хизмати

 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 11 19-7 23
2 Бунёдкор 11 16-10 22
3 Локомотив 11 17-10 18
4 Навбахор 11 13-8 18
5 Бухоро 11 15-14 18
6 Металлург 11 10-13 16
7 Қўқон-1912 11 6-6 15
8 Насаф 11 12-11 14
9 Олмалиқ 11 10-13 13
10 Қизилқум 11 10-17 9
11 Сўғдиёна 11 8-18 9
12 Нефтчи 11 4-15 5
13 Динамо 0 0-0 0
14 Машъал 0 0-0 0
15 Обод 0 0-0 0
16 Шўртан 0 0-0 0

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар