Улуғбек Бакаев: "Иккинчи бўлимда нималар бўлганини ўзим ҳам тушунмай қолдим"


20 Апрель 2018

«Бухоро» - «АГМК» учрашувидан сўнг  матбуот  анжумани бўлиб ўтди.  Унда “Бухоро” устози Улуғбек Бақоев ўйиндан сўнгги фикирларини билдириб ўтди. 

-Аввало мухлисларимизга бизни қўллаб қувватлашгани учун алоҳида рахмат айтаман  ва йигитларга  ўйинда бўш келмай, руҳан чўкмай ғалабага ишониб охиригача маромига етказиб ўйнашгани учун улардан миннатдорман. Тўғрисини айтсам  менимча “Триллер”  ўйин бўлди десам адашмайман.  Биз кубок ўйинида 3:2 ҳисобида мағлуб бўлган эдик. Бу йигитларга таъсирини ўтказган эди албатта. Лекин бугун улар, барчаси бир ёқадан бош чиқариб ғалаба учун курашди бунақа натижани тўғриси ўзим ҳам кутмаган эдим очиғи. Иккинчи бўлимда нималар бўлганини ўзим ҳам тушунмай қолдим –дея кулади.  АГМК жамоасига эса келгуси учрашувларида омад тилайман. 

Арсланмурат Аманов – Аввало мухлисларга раҳмат. Уларнинг далдасидан сўнг ғалаба қозонмасак бўлмас эди. Тўғриси бугун иккита голдан сўнг анча руҳан синиқдик. Лекин йигитлар билан  керакли пайтда керакли тактикаларни қўллаб бу вазиятдан чиқдик ва  буни уддаладик. Кубок ўйинидан сўнг ғалаба қозонишимиз шарт эди.

"Бухоро" ПФК  матбуот хизмати 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 11 19-7 23
2 Бунёдкор 11 16-10 22
3 Локомотив 11 17-10 18
4 Навбахор 11 13-8 18
5 Бухоро 11 15-14 18
6 Металлург 11 10-13 16
7 Қўқон-1912 11 6-6 15
8 Насаф 11 12-11 14
9 Олмалиқ 11 10-13 13
10 Қизилқум 11 10-17 9
11 Сўғдиёна 11 8-18 9
12 Нефтчи 11 4-15 5
13 Динамо 0 0-0 0
14 Машъал 0 0-0 0
15 Обод 0 0-0 0
16 Шўртан 0 0-0 0

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар