Улуғбек Бақоев: "Нефтчи" хавфли рақиб эканлигини билардик"


13 Апрель 2018

Суперлига 6-тур доирасида бўлиб ўтган «Нефтчи» - «Бухоро» учрашувидан сўнгги матбуот анжуманида жамоамиз бош устози Улуғбек Бақоев ўйин ҳақидаги фикирлари билан ўртоқлашди

- Биз бу ўйинда  хавфли жамоа билан баҳслашишимизни билар эдик. Ўйин жуда қийин ва шиддатли кечди. Бунга ҳамма гувоҳ бўлди. Учрашувдаги ғалаба билан йигитларни ва мухлисларимизни табриклайман ҳамда «Нефтчи»ни кейинги ўйинларига омад тилайман. 

Саломат Қутибоев - Маълумки хозир очко олишни ўзи қийин бўляпти. Ҳар бир ўйинга тушганимизда худди охирги ўйинга тушгандай ҳис қилиб ўйнаяпмиз. Шунинг учун  ҳаракат қилиб уч очкони қўлга киритдик. Бироқ бу турдаги  рақибимиз кучли жамоа эканлигини билардик. Улар ҳам бугун ажойиб ўйин кўрсатди. Ғалаба оз қолган эди. Менимча ҳар бир жамоа ўзини майдонида, мухлислар олдида жонини бериб шижоат билан ўйнайди. Бугун уларга бирозгина омад етишмади деб ўйлайман ва кейинги учрашувларда уларга омад тилайман.

"Бухоро" ПФК  матбуот хизмати 

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Бунёдкор 7 11-5 16
2 Бухоро 7 12-8 15
3 Пахтакор 7 14-4 15
4 Насаф 7 8-4 13
5 Навбахор 7 8-6 11
6 Қўқон-1912 7 4-3 9
7 Металлург 7 6-10 9
8 Локомотив 7 8-7 8
9 Олмалиқ 7 9-10 8
10 Қизилқум 7 6-11 6
11 Сўғдиёна 7 4-14 4
12 Нефтчи 7 1-9 2
13 Динамо 0 0-0 0
14 Машъал 0 0-0 0
15 Обод 0 0-0 0
16 Шўртан 0 0-0 0

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар