Улуғбек Бақоев: "Биз мағлуб бўлмаслигимиз керак эди"


30 Март 2018

Бугунги суперлига 4- тур доирасида кечган «Бунёдкор» - «Бухоро» учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда «Бухоро» устози Улуғбек Бақоев ўйин хакидаги фикрлари билан ўртоқлашди

- Аввало «Бунёдкор» ни бугунги ғалабаси билан табриклайман. Ўйин қизиқ ўтди. Бугун биз мағлуб бўлмаслигимиз керак эди. Уларда ҳам бизда ҳам жуда яхши вазиятлар кўп бўлди. Менимча биз шу вазиятдан оқилона фойдалана олмаганимиз учун бугунги ўйинда ютказдик. Кейинги ўйинларда бу камчиликларни бартараф қилишга астойдил киришамиз - дейди Улуғбек Бақоев.

Шавкат Саломов - Биринчи бўлимда рақибга кўп имкониятни бой бердик. Иккинчи бўлимда яхши ўйнадик. 200 фоизли вазиятда гол ура олмадик. Рақиб жамоа йўқ жойдан гол уриб кетди. Ўйлайманки бизни жамоа ҳам ёмон ўйин кўрсатмади. Бугун бизга омад етишмади холос - дея ўз фикирларини билдириб ўтди Шавкат Саломов.

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Бунёдкор 7 11-5 16
2 Бухоро 7 12-8 15
3 Пахтакор 7 14-4 15
4 Насаф 7 8-4 13
5 Навбахор 7 8-6 11
6 Қўқон-1912 7 4-3 9
7 Металлург 7 6-10 9
8 Локомотив 7 8-7 8
9 Олмалиқ 7 9-10 8
10 Қизилқум 7 6-11 6
11 Сўғдиёна 7 4-14 4
12 Нефтчи 7 1-9 2
13 Динамо 0 0-0 0
14 Машъал 0 0-0 0
15 Обод 0 0-0 0
16 Шўртан 0 0-0 0

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар