Бугун Тошкентда “Бухоро” ва “Нефтчи” ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди.


15 Февраль 2018

Бугун Тошкентда “Бухоро” ва “Нефтчи” ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди. 

Тошкентда қор ёғаётганлиги сабабли дастлаб майдонни қордан тозалаш ишларида анчагина вақт кетди. Майдон ўйин ҳолатига келтирилди ва 12 :00 да ўйинга старт берилди. Дастлаб ҳар иккала жамоа биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатди. Биринчи таймдаёқ ҳисобни “Нефтчи” вакили Ю Кубоки очди. Бироз вақт ўтиб Шихов жарима тўпидан оқилона фойдаланиб тўпни рақиб дарвозасига ажойиб тарзда жойлаб қўйди ҳамда ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа 1-1 ҳисобида биринчи бўлим якунига етди. Иккинчи бўлим ҳам шиддатли тусда бошланди. Иккала жамоа ҳисобни ошириш учун қорга ва ҳаво совуқлигига қарамай тенг курашаётган бир вақтда “Нефтчи” вакили Кубоки ва жамоамиз вакили Эргаш Исмоилов билан тўқнашиб кетишди. Исмоилов қаттиқ зарба олди шекилли анча хушига кела олмади. Тезда унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Шундай бўлсада унинг аҳволи барибир яхши эмас эди. Уни кўрган қолган жамоадошлари бари ёрдамга шошилишди. Эргашни аҳволини кўриб ўйинни давом эттиришга ҳеч бирларини хохиши бўлмади ва ҳакам иккинчи бўлимни бошлариданоқ ўйинни тўхтатишга хуштак чалди. Шу билан ўйин тугалланмай 1-1 ҳисобда тўхтатилди.

Шу боис барчамиз Эргаш Исмоиловни тезроқ тузалиб кетишини истаб қоламиз. Зеро хар қандай ҳолатда инсон қадр қиммати биринчи ўринда туради. Унга соғлиқ тилаб , тезроқ оёққа туриб кетишини яратгандан сўраб қоламиз!

“Бухоро”- “Нефтчи” 1-1
Голлар : Ю Кубоки 0-1, Санат Шихов 1-1.

Таркиблар

“Бухоро”: Асилбек Амонов, Қахрамонов Жавохир, Бобир Амонов, Шавкат Саломов, Саломат Қутибоев, Санат Шихов, Артем Филипосян,Роббим Хасанов, Эргаш Исмоилов, Акобир Тўраев, Сергей Русецкий,

Захира: Акмал Турсунбаев, Нозим Умуров, Бахриддин Вахобов, Аманов Арсланмурат, Тохир Шамшитдинов, Рахматулло Бердимуродов, Азиз Ибрагимов

“Нефтчи”: Фарруҳ Турдалиев, Шукурали Пўлатов, Даврон Маматов, Искандар Шойқулов, Аваз Агалиев, Сунатилло Эрматов, Абдужамол Исроилов, Элёр Мамасолиев, Абдулазиз Юсупов, Ю Кубоки, Вячеслав Сушкин

“Бухоро” матбуот хизмати


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 13 21-7 29
2 Бунёдкор 13 18-12 25
3 Навбахор 13 17-8 24
4 Бухоро 13 18-15 24
5 Локомотив 13 19-14 19
6 Металлург 13 12-16 19
7 Насаф 13 14-12 17
8 Қўқон-1912 13 9-9 15
9 Қизилқум 13 13-19 13
10 Олмалиқ 13 11-16 13
11 Сўғдиёна 13 10-19 12
12 Нефтчи 13 4-19 5
13 Динамо 0 0-0 0
14 Машъал 0 0-0 0
15 Обод 0 0-0 0
16 Шўртан 0 0-0 0

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар