Никита Рибкин «Бухоро» йиғинига қўшилди


08 Январь 2018

Никита Рибкин «Бухоро» йиғинига қўшилди

«Бухоро» жамоаси ўз таркибини кучайтириш мақсадида селекция ишларини бир зумга ҳам тўхтатаётгани йўқ. 

Жамоа лагерига бугун Никита Рибкин келиб қўшилди. Мухлисларга яхши маълумки, ушбу дарвозабон сўнгги йилларни «Қўқон-1912» жамоасида ўтказиб келаётганди. Рибкин бугун «Бухоро» машғулотларида иштирок этди. 
Дарвоқе, футболчилар билан шартнома имзолаш жараёни давом этмоқда. Ўткан йили «Динамо»да ўйнаган Сардор Сулаймонов билан клуб ўртасида битим имзоланди. Шу тариқа иқтидорли ҳужумчи жорий йилги чемпионатни «Бухоро» таркибида ўтказадиган бўлди. Бундан ташқари ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган, Бобур Омонов, Тоҳир Шамшитдинов, Санъат Шихов, Нозим Умуров ҳамда Раббимжон Ҳасанов билан ўртадаги келишув яна бир йилга узайтирилганини маълум қиламиз. 
Шунингдек, мураббийлар штаби бухоролик мухлисларнинг ёқимтойига айланиб қолган Владимир Баенкони ортга қайтариш мақсадида айни дамда музокара олиб бормоқда. Насиб қилса, россиялик ҳимоячи яқин орада жамоа ихтиёрига етиб келади.

«Бухоро» матбуот хизмати.

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 30 67-20 70
2 Насаф 30 58-18 62
3 Пахтакор 30 44-28 59
4 Бунёдкор 30 47-29 52
5 Навбахор 30 40-37 46
6 Бухоро 30 42-40 46
7 Машъал 30 37-31 44
8 Олмалиқ 30 31-32 44
9 Қўқон-1912 30 42-47 41
10 Металлург 30 40-39 40
11 Қизилқум 30 31-40 37
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 30 33-51 31
14 Нефтчи 30 23-48 27
15 Шўртан 30 31-52 27
16 Обод 30 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар