“Бухоро” Муллажонов ва Саломов билан ҳам шартнома имзолади


08 Январь 2018

“Бухоро” Муллажонов  ва Саломов билан ҳам шартнома имзолади

Улуғбек Бақоев бошқарувидаги “Бухоро” ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда. 

Яқинда жамоа йиғинига мамлакатимизнинг таниқли футболчилари - Шавкат Муллажонов билан Шавкат Саломов келиб қўшилгани ҳақида хабар бергандик. Куни-кеча ушбу тажрибали ўйинчилар билан клуб ўртасида расмий келишувга эришилди ва томонлар ўзаро шартнома имзолади. Шу тариқа Муллажонов билан Саломов жорий мавсумни “Бухоро”да ўтказадиган бўлди. Умид қиламизки, ушбу футболчиларнинг тажрибаси чемпионат давомида жамоамизга асқотади. 
Ўтган мавсум жамоамиз сафида сермаҳсуллик кўрсатиб, хатто миллий терма жамоадан ҳам таклиф ола бошлаган ҳужумчи Иван Нагаев айни дамда “Бухоро” машғулотларид иштирок этмоқда. Аммо шуниси аниқки, Нагаев яқин орада жамоа билан хайрлашиб, хориж клубига кўчиб ўтади. Боиси 28 ёшли ҳужумчига Қозоғистон ва араб давлати жамоаларидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Унинг қайси жамоага ўтиши ҳақида кейироқ аниқ маълумот берамиз. 
Тошкентдаги йиғин чоғида мураббийлар яна айрим футболчилар билан ҳам дўстона равишда хайрлашиши кутилмоқда. Уларнинг кимлиги синов-назорат учрашувларидан сўнг аниқ бўлади. Эслатиб ўтамиз, “Бухоро” 13 январь куни “Машъал”га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. 
 
“Бухоро” матбуот хизмати.

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 13 21-7 29
2 Бунёдкор 13 18-12 25
3 Навбахор 13 17-8 24
4 Бухоро 13 18-15 24
5 Локомотив 13 19-14 19
6 Металлург 13 12-16 19
7 Насаф 13 14-12 17
8 Қўқон-1912 13 9-9 15
9 Қизилқум 13 13-19 13
10 Олмалиқ 13 11-16 13
11 Сўғдиёна 13 10-19 12
12 Нефтчи 13 4-19 5
13 Динамо 0 0-0 0
14 Машъал 0 0-0 0
15 Обод 0 0-0 0
16 Шўртан 0 0-0 0

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар