Футболчиларимиз жисмоний тайёргарлик бўйича норматив топширишди


26 Декабрь 2017

Барчага маълумки суперлигада иштирок этадиган клублар футболчиларининг жисмоний холати Ўзбекистон  Футбол Федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилади.  

Футболчилар топширадиган тест-синовлари Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

Кеча  илмий гуруҳ вакиллари  А.В. Кит ҳамда Ш.Ш. Ашировлар   Бухорода бўлиб, жамоамиз футболчиларини синовдан ўтказишди.

Жамоамиз  футболчилари қуйидаги тест-синовларини топширишди.

1. 30 метрга югуриш
2. Турган жойидан узунликка сакраш
3. 7х50 метрга югуриш
4. “Yo-Yo” тест. Ушбу тестларда жамоамизнинг 22 нафар футболчиси иштирок этди.

Тест синовларида янги мавсумдан жамоамиз таркибида тўп тепадиган бир  қатор ёш футболчилар ҳам иштирок  этишди.

Мутахасислар яқин вақтлар ичида тест натижаларини жамоамиз мураббийлар штабига тақдим қилишади.

"Бухоро" матбуот хизмати 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Бунёдкор 7 11-5 16
2 Бухоро 7 12-8 15
3 Пахтакор 7 14-4 15
4 Насаф 7 8-4 13
5 Навбахор 7 8-6 11
6 Қўқон-1912 7 4-3 9
7 Металлург 7 6-10 9
8 Локомотив 7 8-7 8
9 Олмалиқ 7 9-10 8
10 Қизилқум 7 6-11 6
11 Сўғдиёна 7 4-14 4
12 Нефтчи 7 1-9 2
13 Динамо 0 0-0 0
14 Машъал 0 0-0 0
15 Обод 0 0-0 0
16 Шўртан 0 0-0 0

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар