Улуғбек Бақоевни табриклаймиз!


28 Ноябрь 2017

Улуғбек Бақоевни табриклаймиз!

Бухоро футболи ҳақида гап кетганида, Улуғбек Бақоев номини ҳам эслаб ўтиш лозим бўлади. Футболчилик даврида тўпурарлик маҳорати эвазига минглаб ишқибозлар қалбидан жой олган Бақоев, жорий йил мураббийликдаги дастлабки қадамларини ташлаб, бу борада ҳам қисман бўлсада ўзини кўрсатишга эришди. «Бухоро»нинг бу йилги мавсумдаги ижобий иштирокида шубҳасиз, Бақоевнинг ҳиссаси беқиёсдир. 

Бугун “Бухоро” футбол клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоевнинг туғилган куни. Жамоамиз устози ўзининг 40 ёшини қарши олмоқда.
Шу муносабат билан “Бухоро” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва клубнинг барча ишчи-ходимлари Улуғбек Истамовични таваллуд айёми билан муборакбод этади.

У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва мамлакатимиз футболини ривожлантириш йўлидаги фидокорона ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз. 

“Бухоро”нинг ажойиб анъаналарини давом эттириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ижобий самара беради ва бу ўзбек футболи обрўсини халқаро ареналарда янада юқори кўтаришга ҳисса қўшади деб ишонамиз. Умид қиламизки, Улуғбек Истамович қўл остида “Бухоро” футбол клуби келгусида ёрқин ғалабалар орқали янгидан-янги марраларни забт этади.

Хурматли, Улуғбек Истамович оила аъзоларингиз, яқинларингиз ва барча бухоролик футбол мухлислари бахтига доимо соғ бўлинг! Сиз бизнинг ардоқли кишиларимиздан бирисиз! Зафарли ғалабаларда хамиша бирга бўлайлик! Тилагимиз, ҳар доим шундай элимиз ардоғида бўлинг!

«Бухоро» матбуот хизмати.

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 30 67-20 70
2 Насаф 30 58-18 62
3 Пахтакор 30 44-28 59
4 Бунёдкор 30 47-29 52
5 Навбахор 30 40-37 46
6 Бухоро 30 42-40 46
7 Машъал 30 37-31 44
8 Олмалиқ 30 31-32 44
9 Қўқон-1912 30 42-47 41
10 Металлург 30 40-39 40
11 Қизилқум 30 31-40 37
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 30 33-51 31
14 Нефтчи 30 23-48 27
15 Шўртан 30 31-52 27
16 Обод 30 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар