Улуғбек Бақоев: Мухлисларимизни 2018 йилда бунданда юқори натижалар билан ҳушнуд этишга астойдил ҳаракат қиламиз.


25 Ноябрь 2017

Олий лиганинг сўнгги турида “Бухоро”  "Сўғдиёнага " га қарши баҳс олиб борди ва қарши жамоани 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.  Жамоамиз бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини айтиб ўтди. 

-Cўғдиёна билан кечган  ўйин ҳакида унчалик  батафсил  гапирмоқчи эмасман. Хаво совуганига қарамай йигитларимиз бўш келишмади ва бизга керакли ғалабани келтиришди. Шу йилги мавсум жуда қийин ва турли ходисаларга бой бўлди деб ҳисоблайман. Аввало 2017 йил чемпионатда муваффақиятли иштирок этдик деб айта оламан. Бухоро футбол жамоасини 2017 йил Ўзбекистон чемпионатида қатнашишини таъминлаган барча жамоа рахбарларига , мураббийлар штаби, жамоа ўйинчилари ва мухлисларига алоҳида рахмат дейман ва ўз минатдорчилигимни билдираман. Мен ўзим Бухорода туғилиб, ўсиб улғайиб, шу заминда футбол ўйнашни бошлаганман. Шунинг учун келгуси мавсумда  жамоа таркибини кучайтириб яхши тайёргарликлар кўриб,  бутун Бухоро ҳалқини 2018 йилда бунданда юқори натижалар билан ҳушнуд этишга астойдил ҳаракат қиламиз. Шуни айтиб ўтишим жоизки,  мавсум охирлашига қараб бизнинг жамоа ва мен ҳақимда аниқ бўлмаган гаплар  кўп бўляпти. Бунақа гапларга аниқ маълумот берилмасдан туриб, барча мухлислардан буларга  ишонмасликларини сўраймиз. Аниқ янгиликлар ва маълумотларни “Бухоро” жамоаси   расмий сайтларида  эълон қилишади. Шу тарзда биз тўғримизда аниқ маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.  Барчага рахмат – дея фикрларини якунлади  Улуғбек Бақоев. 


“Бухоро” матбуот хизмати

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 30 67-20 70
2 Насаф 30 58-18 62
3 Пахтакор 30 44-28 59
4 Бунёдкор 30 47-29 52
5 Навбахор 30 40-37 46
6 Бухоро 30 42-40 46
7 Машъал 30 37-31 44
8 Олмалиқ 30 31-32 44
9 Қўқон-1912 30 42-47 41
10 Металлург 30 40-39 40
11 Қизилқум 30 31-40 37
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 30 33-51 31
14 Нефтчи 30 23-48 27
15 Шўртан 30 31-52 27
16 Обод 30 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар