Улуғбек Бақоев: "Бунёдкор" га қарши ўз имкониятимиз даражасида ўйнай олмадик


20 Ноябрь 2017

“Бухоро” устози Улуғбек Бақоев ўйиндан сўнг матбуот анжуманининг биринчи қисмида иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

-“Бунёдкор”ни ғалаба билан табриклайман. Рақиб маҳорат бобида биздан яққол устунлик қилди ва 
ҳақли равишда ғалаба қозонди.  Учрашувга тайёргарлигимиз кўнгилдагидек кечмадими ёки ўйинга руҳан тайёрлана олмадикми, билмадим. Мавсум поёнига етиб бораркан, баъзи жабҳаларда ишимга баҳо бериб, фикр юритишим мумкин. Мураббийлик футболчиликдан тамомила бошқа касб эканлигини тушунгандайман назаримда. Футболчиликда жисмоний юкламалардан толиқсангиз, мураббийликда рухан толиқаркансиз. Биринчи йилим қайсидир жиҳатлари билан ўзимга ёқди, камчиликларимни ҳам кўрдим. Келгусида бу борада ишлашдан тўхтамайман. Ғалабалар завқи қўшимча куч бағишласа, мураббий сифатида мағлубиятга учраш қанчалик оғир эканлигини ҳис қилдим – дейди Улуғбек Бақоев

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 30 67-20 70
2 Насаф 30 58-18 62
3 Пахтакор 30 44-28 59
4 Бунёдкор 30 47-29 52
5 Навбахор 30 40-37 46
6 Бухоро 30 42-40 46
7 Машъал 30 37-31 44
8 Олмалиқ 30 31-32 44
9 Қўқон-1912 30 42-47 41
10 Металлург 30 40-39 40
11 Қизилқум 30 31-40 37
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 30 33-51 31
14 Нефтчи 30 23-48 27
15 Шўртан 30 31-52 27
16 Обод 30 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар