Олий лига. 29-тур "Бунёдкор"-"Бухоро" 3-0


20 Ноябрь 2017

КУТИЛМАГАН   МАҒЛУБИЯТ
 
Маълумки кеча олий  лига 29-тур ўйинлари бўлиб ўтди. «Бухоро»  жамоаси сафарда «Бунёдкор» жамоасига  қарши ўйнади.  Дастлаб ўйинни вакилларимиз ҳужумкор руҳда бошлашди. Дастлабки дақиқаларда футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни яратишди. Ўз навбатида майдон эгалари ҳам шиддатли ҳужумлар ташкил этиб туришди. Шу тариқа   рақиб жамоа вакили Шохрух Гадов  биринчи бўлимнинг  11- дақиқасида  биринчи голни киритиб  ҳисобни очди ва биринчи тайм шу тариқа 1:0 ҳисобида якунланди.  Ўз навбатида Шохрух Гадоев ўткан мавсумни Бухоро сафида ўтказган эди. 
Иккинчи бўлим   ҳар иккала жамоа вакилларининг фаоллиги билан бошланди. Ўйин қизғин ва кескин кечаётган   бир пайтда  Шохрух Гадоев 56-дақиқада  иккинчи голни киритишга эришди. Иккита голни ўтказиб юборган  жамоамиз анча руҳан синиқди. Шундан кейин ўйин деярли бир ҳил тарзда кечди. Кутилмаганда  Ислом Қобилов  иккинчи бўлимнинг   61 - дақиқасида 3- голни киритиб ҳисобни 3:0 га етказди.
Шу тариқа Тошкентдаги  баҳсда  3:0 ҳисобида “Бунёдкор”га мағлуб бўлдик .

Олий лига
29-тур
“Бунёдкор” – “Бухоро” – 3:0
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), В. Коваленко, И.Танташев 
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
ПФЛ вакили: В. Штерн
Голлар:  Шохру Гадоев  11, - 1:0. Шохрух Гадоев   56, 2:0.  Ислом Қобилов 61, - 3:0 
"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Ислом Қобилов, Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброхимов, Шахзодбек Нурматов, Достонбек Ҳамдамов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Шохрух Гадоев, Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов 
Захира: Суҳроб Султонов, Воҳид Шодиев, Фаррух Икромов , Сардор Собирхўжаев, Давронбек Умиров, Хуршид Ғиёсов, Шохруз Норхонов

"Бухоро": Шоҳжаҳон Насимов, Бобуржон Амонов, Санат Шихов, Артем Филипосян, Роббим Хасанов, Эргаш Исмоилов, Владимир Боенко, Саламат Қутибоев, Иван Нагаев, Алишер Санаев, Жавохир Қахрамонов.   
Захира: Акмал Турсунбоев, Нозим Умуров, Бахриддин Вахобов, Зохир Пиримов, Азамат Алланиёзов, Алишер Саматов, Тохиржон Шамсиддинов

"Бухоро" матбуот хизмати 

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 30 67-20 70
2 Насаф 30 58-18 62
3 Пахтакор 30 44-28 59
4 Бунёдкор 30 47-29 52
5 Навбахор 30 40-37 46
6 Бухоро 30 42-40 46
7 Машъал 30 37-31 44
8 Олмалиқ 30 31-32 44
9 Қўқон-1912 30 42-47 41
10 Металлург 30 40-39 40
11 Қизилқум 30 31-40 37
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 30 33-51 31
14 Нефтчи 30 23-48 27
15 Шўртан 30 31-52 27
16 Обод 30 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар