“Бунёдкор” – “Бухоро” учрашуви ҳакамлари маълум


16 Ноябрь 2017

“Бунёдкор” – “Бухоро” учрашуви ҳакамлари маълум

 19 ноябрь куни мамлакат миллий чемпионатида 29-тур учрашувлари ўйналади. Бухоронинг  “Бухоро” жамоаси сафарда – Тошкентнинг  “Бунёдкор” жамоаси меҳмони бўлади. Мазкур учрашувни  ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бошқариб борадиган бўлди. Унга қанотларда Тошкентлик  Абдуҳамидулло Расулов ва Жахонгир Саидовлар ёрдам беришади. Дарвоза ортида Валентин Коваленко  ва Илгиз Танташев ишлашади.Учрашувнинг назоратчи ҳаками Г. Имомов , ПФЛ вакили сифатида В. Штерн  ишлайди.Ёшлар лигаси ўйинида мезбонлар вакили Иброҳим Ғофуров сариқ карточкалари тўпланиб қолганлиги боис жамоадошларига ёрдам бера олмайди. Асосий таркибларда мезбон жамоада Рустамжон Ашурматов, “Бухоро” таркибидан  Ивор Вайтцер жамоадошларига ёрдам бера олишмайди.

“Бунёдкор” (Тошкент) – “Бухоро” (Бухоро)

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), В. Коваленко, Ж. Мухторов.

Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент)

ПФЛ вакили: В. Штерн

"Бухоро" матбуот хизмати 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 30 67-20 70
2 Насаф 30 58-18 62
3 Пахтакор 30 44-28 59
4 Бунёдкор 30 47-29 52
5 Навбахор 30 40-37 46
6 Бухоро 30 42-40 46
7 Машъал 30 37-31 44
8 Олмалиқ 30 31-32 44
9 Қўқон-1912 30 42-47 41
10 Металлург 30 40-39 40
11 Қизилқум 30 31-40 37
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 30 33-51 31
14 Нефтчи 30 23-48 27
15 Шўртан 30 31-52 27
16 Обод 30 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар