«Бухоро» ФК Тошкентда


14 Ноябрь 2017

«Бухоро» ФК Тошкентда

Хабарингиз бўлса керак,  жамоамиз ўтган олий лиганинг ўткан турида “Локомотив”га қарши баҳс олиб борганди. Ўйиндан сўнг мураббийлар штаби футболчиларга қисқа муддатли таътил берган эди. Кеча жамоамиз аъзолари яна  Тошкентда йиғилди ва навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлади. Маълумот учун 19 ноябрь куни «Бухоро» пойтахтда “Бунёдкор”га баҳс олиб боради. 
«Темирйўлчилар»га қарши ўйинда дисквалификация туфайли жамоага ёрдам бера олмаган Раббимжон Ҳасанов яна сафга қайтиб, навбатдаги учрашувда иштирок этиш учун астойдил тайёргарлик кўрмоқда. 
Афсуски бўлажак ўйин олдидан ҳам мураббийлар таркибда яна бир йўқотишга дуч келди. Сабаби хорватиялик легионер Иворь Вейцарда ҳам сариқ карточкалар сони 4таг етди. 
Айни дамда, Тошкентда ўтаётган машғулотларда «Бухоро»нинг икки етакчиси - Жавоҳир Қаҳрамонов билан Иван Нагаев иштирок эта олмаяпти. Боиси Қаҳрамонов Ўзбекистон U-23 терма жамоасига чақирилган бўлса, Нагаев миллий терма жамоамиз билан бирга БААга жўнаб кетган.
Эслатиб ўтамиз БААнинг Ал-Айн шаҳридаги «Халифа Бин Зайд» стадионида бўлиб ўтадиган БАА - Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.



“Бухоро” матбуот хизмати


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 30 67-20 70
2 Насаф 30 58-18 62
3 Пахтакор 30 44-28 59
4 Бунёдкор 30 47-29 52
5 Навбахор 30 40-37 46
6 Бухоро 30 42-40 46
7 Машъал 30 37-31 44
8 Олмалиқ 30 31-32 44
9 Қўқон-1912 30 42-47 41
10 Металлург 30 40-39 40
11 Қизилқум 30 31-40 37
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 30 33-51 31
14 Нефтчи 30 23-48 27
15 Шўртан 30 31-52 27
16 Обод 30 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар