Олий Лига. 28-тур. "Локомотив" - "Бухоро" 2:0


08 Ноябрь 2017

Олий Лига, 28-тур  

 28-турда "Бухоро" жамоамиз  қийин  кечган  учрашувда  "Локомотив" дан  2:0 ҳисобида мағлуб  бўлди. 

Учрашувни  биринчи  бўлимидаёқ  “Локомотив” жамоаси  устунликни  қўлига олди ва  6- дақиқада Мирзаев С. биринчи  голни киритиб ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ўйин давомида жамоамиз ҳам ёмон ўйин кўрсатмади. Бироқ 12 дақиқадан сўнг қарши жамоа 2- голни киритишга эришди. Бунда дарвозабонимиз А.Турсунбаев бир мунча хатога  йўл қўйганлиги сабабли  “Локомотив” жамоаси  биринчи бўлимни ўзидаёқ  2:0 ҳисобида  устунликка  эришиб олди. Шундан сўнг дарвозабонимиз Турсунбаев ўрнига Ш.Насимов туширилди.  Жамоамиз бироз рухан синиқган бўлишига қарамай рақиб жамодан  қолишмай майдонда курашди. Лекин 37 – дақиқаларда  хужумчимиз  И.Нагаев  жароҳат олгани туфайли унинг ўрнига Б.Вахобов майдонга тушди. Жамоамиз учрашувга яхши тайёргарлик кўришига қарамай  ўйин жамоамиз учун  бир мунча қийин кечди. Ниҳоят бахс сўнгида  “Локомотив”- “Бухоро” ўртасида кечган учрашувда  2:0 ҳисобида  омад рақиб жамоа томонда бўлди ва бугун ўз майдонида “Бухоро” ни мағлуб этди.

 

“Локомотив”  (Тошкент) – “Бухоро” (Бухоро)  2:0

 Ҳакамлар: Х. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Шукруллаев (Тошкент).

Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).

ПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

 

 "Бухоро": 12.Турсунбаев  Акмал, (Шохжахон Насимов 24), 8. Ивор Вайцер, 11. Санат  Шихов, 16.Артем Филипосян,  27. Роббим Хасанов, 28. Эргаш Исмоилов ,  29.Владимир Боенко. 73.Тохиржон Шамситдинов, 77. Иван Нагаев, 87/Алишер Саноев, 99. Жавохир Қахрамонов.

Захира: 3.Бобиржон Амонов, 9.Умуров Нозим, 10. Бахриддин Вахобов, 23.Зохир Пиримов, 55.Азамат Алланиязов, 72.Алишер Саматов.

 "Локомотив": 1.Нейстров Игнатий, 5. Махарадзе Кахи, 10. Бикмаев Марат, 11.Абдуллаев Садриддин,15 Мирзаев Сардор, 20. Тўхтахўжаев Ислом,

22. Бобожонов Муродбек, 28. Мухаммадиев  Шухрат , 33. Зотеев Олег, 55. Шоахмедов Санжар,  99. Машарипов  Жалолидин.

Захира: 12. Маъмур Икромов, 17.Салим Мустафаев, 18. Тимур Кападзе, 19. Олабиран Муйва, 37.Шерзод  Файзиев, 77.Диёр Туропов , 78.Азизбек Омонов

“Бухоро” матбуот хизмати

 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 11 19-7 23
2 Бунёдкор 11 16-10 22
3 Локомотив 11 17-10 18
4 Навбахор 11 13-8 18
5 Бухоро 11 15-14 18
6 Металлург 11 10-13 16
7 Қўқон-1912 11 6-6 15
8 Насаф 11 12-11 14
9 Олмалиқ 11 10-13 13
10 Қизилқум 11 10-17 9
11 Сўғдиёна 11 8-18 9
12 Нефтчи 11 4-15 5
13 Динамо 0 0-0 0
14 Машъал 0 0-0 0
15 Обод 0 0-0 0
16 Шўртан 0 0-0 0

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар