Иван Нагаев миллий терма жамоага таклиф этилди


07 Ноябрь 2017

 Иван Нагаев миллий терма жамоага таклиф этилди

 Маълумки, 14 ноябрь куни Ўзбекистон миллий термa жамоаси сафарда БАА миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Мазкур ўйинга миллий терма жамоамиз Рўзиқул Бердиев бошчилигида майдонга тушади. Мураббийлар штаби бўлажак баҳс олдидан терма жамоага таклиф этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Қувонарлиси шундаки, унда “Бухоро” ҳужумчиси Иван Нагаев ҳам ўрин олган. Маълумот учун 28 ёшли ҳужумчи ҳозирча ички чемпионатда 10та гол уриб, жамоаси тўпурари бўлиб турибди. Умид қиламизки, Нагаев миллий терма жамоамиз сафида ҳам ўзини кўрсатиб, билдирилган ишончни тўлиқ оқлайди.

Маълумот учун БАА – Ўзбекистон учрашуви 14 ноябрь куни бўлиб ўтади. Миллий терма жамоамиз Дубай шаҳрига 12 ноябрь куни жўнаб кетиши кўзда тутилган.  

 

"Бухоро" матбуот хизмати.

 

 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 28 59-17 64
2 Насаф 28 54-17 59
3 Пахтакор 28 44-24 56
4 Бунёдкор 28 42-26 49
5 Бухоро 28 41-37 43
6 Навбахор 28 38-35 43
7 Машъал 28 35-29 41
8 Қўқон-1912 28 40-43 41
9 Олмалиқ 28 27-30 38
10 Металлург 28 38-37 37
11 Қизилқум 28 28-38 33
12 Динамо 28 20-29 32
13 Сўғдиёна 28 31-49 28
14 Нефтчи 28 21-46 24
15 Шўртан 28 27-51 23
16 Обод 28 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар