Улуғбек Бақоев: «Ўйинчиларимиз билан фахрланаман»


04 Ноябрь 2017

Улуғбек Бақоев:  «Ўйинчиларимиз билан фахрланаман»
Олий лиганинг 27-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Қўқон-1912” (2:2)  ўйинидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида  жамоамиз бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўйин борасидаги фикрларини билдириб  ўтди. Гарчи қайд этилган дурангдан сўнг Бақоевнинг кайфияти кескин тушиб кетган бўлсада, «Бухоро» устози журналистлар саволларига ҳамин қадар жавоб бериб ўтди.

- Футболчиларим , “Бухоро”нинг ашаддий мухлисларига,  умуман барча-барчаларига раҳмат дейман. Бугунги ўйинда улар нимага қодир бўлишса ҳаммасини кўрсатишга эришди. Шогирдларим ажойиб ўйин намойиш этди. Ўйинчиларимиз  билан доимо фахрланаман. Уларга ҳеч қандай эътирозим  йўқ. Ҳакамлар  харакати бўйича ҳар сафар айтганимдек, уларнинг ишини баҳолаб борквчи ўз назоратчилари бор. Мен фақат ўз жамоам ўйинчиларини гапиришим  мумкин холос.  Шуни айтиб ўтишим жоизки, жамоамиз  ҳар қандай холатда бўлишидан қатъий назар, ҳар бир ўйинда  ғалаба учун курашишга тайёр - дейди Улуғбек Истамович.

«Бухоро» матбуот хизмати.

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 28 59-17 64
2 Насаф 28 54-17 59
3 Пахтакор 28 44-24 56
4 Бунёдкор 28 42-26 49
5 Бухоро 28 41-37 43
6 Навбахор 28 38-35 43
7 Машъал 28 35-29 41
8 Қўқон-1912 28 40-43 41
9 Олмалиқ 28 27-30 38
10 Металлург 28 38-37 37
11 Қизилқум 28 28-38 33
12 Динамо 28 20-29 32
13 Сўғдиёна 28 31-49 28
14 Нефтчи 28 21-46 24
15 Шўртан 28 27-51 23
16 Обод 28 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар