ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗ ДУРАНГ ЎЙНАШДИ


03 Ноябрь 2017

ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗ   ДУРАНГ   ЎЙНАШДИ

 Бугун  ўринбосарларимиз  “Умид” стадионида “Қўқон-1912” ўринбосарларига қарши майдонга тушишди. Ушбу баҳс ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эди. Ўйинни жамоамиз  анча фаол тарзда бошлашди.

Рақиб жамоа 11-дақиқада ҳисобни очишга яқинлашди. Аммо дарвозабонимиз М Худоёров  зарбани чаққонлик билан қайтариб қолди. Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада ҳам дарвозани ишғол этиш учун бир қатор вазиятлар вужудга келди. Натижада биринчи таймда ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади. 50-дақиқада мехмон дарвозасига пенальти белгиланди. Аммо бугун туғилган кунини нишонлаётган ёш хужумчимиз Акобир Тўраев вазиятдан фойдалана олмади.  Акобирнинг  зарбасини рақиб жамоа дарвозабони ушлаб қолди. 63-дақиқада жамоамиз ҳисобни очишлари мумкин эди. Ушбу вазиятда мехмонлар хатога йўл қўйишганди.73-дақиқада  захирадан ўйинга қўшилган Суҳроб Неъматов ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди.  Суҳроб рақиб жамоа футболчисига  «Зидан услубида» калла қўйгани учун майдондан четлатилди. 79-дақиқада мехмонлардан  Авиловнинг бош билан  урган зарбаси сал ноаниқ бўлди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида жамоамиз  катта куч билан ҳужумга ташланишди. Бироқ бари самарасиз бўлди. Шу тариқа, ўринбосарларимиз дуранг натижа билан учрашувни якунлашди.  Бу гал ёшларимизга омад кулиб боқмади.

 Ёшлар лигаси

27-тур

«Бухоро» - “Қўқон-1912” – 0:0

Ҳакамлар: И. Худойдотов, А. Ғиёсов, А. Ляпкин, Ғ. Нуроллаев.

Назоратчи: А. Ҳотамов.

 “Бухоро”: 25. Муҳиддин Худоёров, 2. Кирилл Пасичник, 3. Раҳмон Очилов, 9. Анвар Жўраев, 11. Акобир Тўраев, 14. Мирфайз Муҳиддинов, 18. Зоҳид Каримов, 21. Хуршил Олимов, 23. Бурҳон Ҳасанов, 29. Роббим Ҳасанов, 33. Наримон Ҳасанов.

Захира: 80. Шоҳжаҳон Насимов, 7. Суҳроб Неъматов, 8. Беҳруз Шодмонов, 16. Беҳруз Зайлиддинов, 17. Равшан Янгиев, 93. Элшод Дилмуродов, 97. Соли Каримов.

 

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Маъмур Раҳимов, 6. Дилшод Баратов, 7. Ойбек Рустамов, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 10. Аброр Раҳмонов, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 25. Исмоил Охунжонов, 28. Аваз Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов, 75. Хушнуд Авилов.

Захира: 1. Муҳаммадали Собиров, 9. Рамзбек Исақов. 11. Иброҳим Усмонов, 22. Муслимбек Мансуров, 31.Сардор Исақов, 33. Иброҳим Мухторов, 70. Дадахон Сулаймонов.

"Бухоро" матбуот хизмати 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 28 59-17 64
2 Насаф 28 54-17 59
3 Пахтакор 28 44-24 56
4 Бунёдкор 28 42-26 49
5 Бухоро 28 41-37 43
6 Навбахор 28 38-35 43
7 Машъал 28 35-29 41
8 Қўқон-1912 28 40-43 41
9 Олмалиқ 28 27-30 38
10 Металлург 28 38-37 37
11 Қизилқум 28 28-38 33
12 Динамо 28 20-29 32
13 Сўғдиёна 28 31-49 28
14 Нефтчи 28 21-46 24
15 Шўртан 28 27-51 23
16 Обод 28 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар