Улуғбек Бақоев: “Бухоро” жамоаси ғалабаларининг ҳеч қандай сири йўк”


07 Сентябрь 2017

Улуғбек Бақоев: “Бухоро” жамоаси ғалабаларининг ҳеч қандай сири йўк” 

“Нефтчи”- “Бухоро”  учрашувидан (1:2) кейинги  матбуот анжуманида  бош мураббийимиз  Улуғбек Бавоев ўйин ҳақидаги фикрлар билан ўртоқлашди.

-  Албатта, "Нефтчи" бир нечта турда  ғалаба  қозона  олмагани  ҳакида  хабаримиз  бор эди . Фарғонага бизлар  яхши  кайфиятда,  фақат  ғалаба қозониш учун келгандик. Учрашув жуда  қизиқарли ўтди. Иккала жамоада  ҳам  гол уриш учун вазиятлар бўлди. Агарда ҳар бир вазият гол билан тугаса,  баҳс қизиқарли бўлмас эди. Бугун омад биз томонда эди ва ғалабани қўлга киритдик.  Рақиб  жамоа  ўйини  менга ёқди. Йигитларга учрашувдаги шижоатлари  учун миннатдочилик билдираман. Ҳар бир учрашув биз учун муҳим ва  ҳар бир ўйинга биз алоҳида тайёргарлик кўрамиз. “Бухоро” жамоаси ғалабаларининг ҳеч қандай  сири  йўқ. Шунчаки,  жамоанинг  ҳар бир  футболчиси,  ўйин вақтида  максимал даражада кучини     сарфлаяпти. Агар майдонда югурмаса  ҳеч  қандай  натижа  бўлмайди – дея фикрларини билдириб ўтди  жамоа  бош  мураббийи  Бақоев.

«Бухоро» матбуот хизмати.

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 28 59-17 64
2 Насаф 28 54-17 59
3 Пахтакор 28 44-24 56
4 Бунёдкор 28 42-26 49
5 Бухоро 28 41-37 43
6 Навбахор 28 38-35 43
7 Машъал 28 35-29 41
8 Қўқон-1912 28 40-43 41
9 Олмалиқ 28 27-30 38
10 Металлург 28 38-37 37
11 Қизилқум 28 28-38 33
12 Динамо 28 20-29 32
13 Сўғдиёна 28 31-49 28
14 Нефтчи 28 21-46 24
15 Шўртан 28 27-51 23
16 Обод 28 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар