"Бухоро": "Қизилқум" га қарши баҳсга тайёргарлик бошланди


23 Август 2017

Улуғбек Бақоев бошқарувидаги жамоа бу сафар ўз уйида Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади. Мазкур баҳсга бўлган қизиқиш юқори. Боиси аввалдан ушбу жамоаларнинг тўқнашуви шиддатга бой ва муросасиз тарзда ўтиб келган. "Бухоро" жамоаси аъзолари куни-кеча клуб қароргоҳида йиғилди ва бўлажак баҳсга тайёргарликни бошлаб юборди. Табиийки ўтган турда сафарда қўлга киритилган ғалаба жамоанинг турнир жадвалида 2-ўринга кўтарди. Шу сабабли айни дамда барчанинг кайфияти юқори дейиш мумкин. Таркибда ҳеч қандай муаммо йўқ. Сариқ карточкалари сони 4тага етгани туфайли "Обод"га қарши ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлган иқтидорли ҳимоячи Эргаш Исмоилов яна сафга қайтди ва у "Қизилқум" билан учрашувда бемалол жамоага ёрдам бериши мумкин. 
Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" биринчи даврада Навоийда "Қизилқум"ни Иворь Вейцар томонидан киритилган  ягона гол эвазига мағлуб этиб қайтганди.   

"Бухоро" матбуот  хизмати  

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 28 59-17 64
2 Насаф 28 54-17 59
3 Пахтакор 28 44-24 56
4 Бунёдкор 28 42-26 49
5 Бухоро 28 41-37 43
6 Навбахор 28 38-35 43
7 Машъал 28 35-29 41
8 Қўқон-1912 28 40-43 41
9 Олмалиқ 28 27-30 38
10 Металлург 28 38-37 37
11 Қизилқум 28 28-38 33
12 Динамо 28 20-29 32
13 Сўғдиёна 28 31-49 28
14 Нефтчи 28 21-46 24
15 Шўртан 28 27-51 23
16 Обод 28 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар