"Бухоро"-"Бунёдкор". ПРЕВЬЮ


19 Июнь 2017

14-тур доирасида “Бухоро” ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади. Ушбу рақиблар олий лига мусобақалари тарихида жами 18 марта ўзаро куч синашан. Устунлик пойтахт клуби томонида.

Ўтказилган учрашувларнинг 15 тасида “Бунёдкор” ғалаба қозонган бўлиб, 3 марта дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати бўйича табиий-ки “қалдирғочлар” олдинда – 4:44.

Ўзаро учрашувларда “Бухоро” 3 очкони, “Бунёдкор” эса 48 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган. “Бунёдкор”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 2014 йилда қайд этилган. Тошкентда кечган баҳсда пойтахтликлар 5:0 ҳисобида ғолиб бўлишган.

ФАКТ: “Бухоро” ушбу рақиб дарвозасига барча голларини ўз майдонида киритган. Бундан ташқари барча дуранглар ҳам Бухородаги учрашувларда қайд этилган.

БУ ҚИЗИҚ: Ушбу рақибларнинг илк тўқнашуви 2007 йилга тўғри келади. “Бухоро” “Бунёдкор” билан ўйинларда илк очкосини 5 мавсум ўтгач қўлга киритган. 2013 йилги мавсумда Тошкентликлар “Бухоро” билан ўйинда очко йўқотишган. Бухорода ўтган сўнгги тўрт учрашувнинг учтасида дуранг қайд этилган.

Бухорода бўлиб ўтган барча учрашувлар:

28.09.2016 “Бухоро”-“Бунёдкор” 0:0

02.08.2015 “Бухоро”-“Бунёдкор” 1:2

28.04.2014 “Бухоро”-“Бунёдкор” 1:1

29.09.2013 “Бухоро”-“Бунёдкор” 0:0

08.05.2012 “Бухоро”-“Бунёдкор” 0:4

30.07.2011 “Бухоро”-“Бунёдкор” 0:4

18.09.2009 “Бухоро”-“Бунёдкор” 1:2

12.05.2008 “Бухоро”-“Қурувчи” 0:3

10.05.2007 “Бухоро”-“Қурувчи” 1:2


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 15 36-10 35
2 Қўқон-1912 15 23-16 27
3 Насаф 15 23-13 26
4 Олмалиқ 15 12-11 24
5 Пахтакор 15 19-19 24
6 Бухоро 15 25-21 23
7 Бунёдкор 15 15-15 21
8 Машъал 15 15-13 20
9 Металлург 15 20-19 20
10 Қизилқум 15 15-16 20
11 Динамо 15 18-18 19
12 Навбахор 15 16-19 19
13 Сўғдиёна 15 19-26 17
14 Шўртан 15 14-21 15
15 Нефтчи 15 12-25 11
16 Обод 15 10-30 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар