НИҲОЯТ! БУХОРОЛИК МУХЛИСЛАР ПЕШҚАДАМ


17 Июнь 2017

3-4 мавсумдан бери “Бухоро” жамоасининг мухлислари стадионга ташриф буюриш бўйича пешқадам бўлиб келишди. 2017 йилги мавсумда афсус-ки, бухороликлар “чемпионлик”ни қўлдан чиқаришмоқда. Ортда қолган 12 турда бухоролик мухлислар тур якуни бўйича пешқадамлик қилишмади. Мана ниҳоят 13-турга келиб бухороликлар турда пешқадам бўлишди.

13-турда ўтказилган 8 та учрашувда жами бўлиб стадионларга 32399 нафар мухлис ташриф буюрди. Ушбу кўрсатгичнинг 38,5% ни “Бухоро”-“Локомотив” учрашувига ташриф буюрган мухлислар ташкил қилади. Ушбу учрашувни ПФЛ расмий сайти берган маълумотга кўра 12458 нафар мухлис бевосита стадиондан туриб томоша қилган. Бу эса 13-турнинг энг яхши кўрсатгичи саналади.

Энг паст кўрсатгич “Обод”-“Металлург” учрашувида кузатилди. Бу учрашувни томоша қилиш учун стадионга бор-ёўғи 253 нафар мухлис ташриф буюрган.

Қуйида 13-турда ҳар бир учрашувда стадионларга ташриф буюрган мухлислар сонини тақдим этамиз:

1.    «Бухоро» (Бухоро) – «Локомотив» (Тошкент) – 1:2. 12458 томошабин.

2.    «Қизилқум» (Навоий) – «Машъал» (Муборак) – 2:0. 7618 томошабин.

3.    «Шўртан» (Ғузор) – «Насаф» (Қарши) – 1:2. 4112 томошабин.

4.    «Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Пахтакор» (Тошкент) – 2:0. 2707 томошабин.

5.    «Бунедкор» (Ташкент) – «Коканд-1912» (Коканд) – 2:1. 1912 зрителей.

6.    «Сўғдиёна» (Жиззах) – «Навбаҳор» (Наманган) – 2:1. 1711 томошабин.

7.    «Нефтчи» (Фарғона) – «Динамо» (Самарқанд) – 2:3. 1628 томошабин.

8.    «Обод» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод) – 1:4. 253 томошабин.

 

 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 30 67-20 70
2 Насаф 30 58-18 62
3 Пахтакор 30 44-28 59
4 Бунёдкор 30 47-29 52
5 Навбахор 30 40-37 46
6 Бухоро 30 42-40 46
7 Машъал 30 37-31 44
8 Олмалиқ 30 31-32 44
9 Қўқон-1912 30 42-47 41
10 Металлург 30 40-39 40
11 Қизилқум 30 31-40 37
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 30 33-51 31
14 Нефтчи 30 23-48 27
15 Шўртан 30 31-52 27
16 Обод 30 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар