Кирилл Пасичник:"Соғлигимдаги муаммо туфайли уйга қайтдим"


17 Июнь 2017

“Бухоро” жамоасининг қозоғистонлик ҳимоячиси Кирилл Пасичник сўнгги учрашувда қайдномага киритилмаган эди. Бу ҳолат мухлисларда турли саволларни уйғотгани табиий. Шу ва бошқа масалалар тўғрисида биз Кирилл билан боғланиб, бу ҳолатга ойдинлик киритиб беришини сўрадик.

“Мен бугунги кунда жамоа билан бирга эмас ман. Сабаби соғлигим билан жиддий муаммо юзага келди ва шу сабабдан уйга қайтишга мажбур бўлдим. Бу дегани мен “Бухоро”ни тарк этдим дегани эмас. Маълум муддат даволаниб, соғлигимни тиклаб олганимдан сўнг албатта жамоа ихтиёрига қайтиб келаман. Иккинчи даврада ҳам “Бухоро” шарафини ҳимоя қилишни истайман. Жамоамнинг сўнгги учрашувда ўз майдонида мағлуб бўлганидан қаттиқ хафа бўлдим. Сўнгги пайтларда негадир жамоамиз бир текисда ўйин намоиш эта олмаяпти, биз бундан ҳам яхшироқ натижани қайд этишимиз мумкин эди, лекин йўқ жойдан турнир жадвалида бевосита рақобатчиларимиз билан ўйинда очколарни йўқотдик. “Обод”, “Машъал” ва “Навбаҳор” жамоалари билан бўлган уйинларда кутилмаганда очколарни йўқотдик, акс ҳолда бугун турнир жадвалида анча юқорида жойлашган бўлар эдик. Бу мувоффақиятсизлик вақтинча деб ўйламан, жамоамиз янги. Ўйиндан-ўйинга жамоа ўз ўйинини топиб бормоқда, бу эса қувонарли ҳолатдир”-деди Пасичник.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 15 36-10 35
2 Қўқон-1912 15 23-16 27
3 Насаф 15 23-13 26
4 Олмалиқ 15 12-11 24
5 Пахтакор 15 19-19 24
6 Бухоро 15 25-21 23
7 Бунёдкор 15 15-15 21
8 Машъал 15 15-13 20
9 Металлург 15 20-19 20
10 Қизилқум 15 15-16 20
11 Динамо 15 18-18 19
12 Навбахор 15 16-19 19
13 Сўғдиёна 15 19-26 17
14 Шўртан 15 14-21 15
15 Нефтчи 15 12-25 11
16 Обод 15 10-30 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар