Ивор Вейцер: "Мен "Бухоро"ни тарк этганим йуқ"


31 Май 2017

Бир неча кундан буён бухоролик футбол ишқибозлари орасида Ивор Вейцер жамоани тарк этгани тўғрисида турли миш-мишлар пайдо бўлди ва кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида хорватиялик легионерга мурожаат қилдик ва миш-мишларга узул-кесил нуқта қўйишни мақсад қилдик.

“Бугунги кунда футболчилар тўғрисида турли миш-мишлар пайдо бўлиши бу табиий ҳол саналади. Мен “Бухоро”ни тарк этганим тўғрисидаги маълумотларга ўз муносабатимни билдирмоқчиман. Бугунги кунда менда жароҳат борлиги туфайли жамоамга ёрдам бера олмаяпман. Шу сабабли маълум муддат Тошкентда даволаниш билан бандман. Расмий тарзда маълум қиламан-ки, мен “Бухоро”ни тарк этганим йўқ. Насиб қилса яна 5-6 кунлик даволанишдан сўнг яна машғулотларга қайтаман ва “Локомотив” билан ўйинга қадар тўлиқ тикланиб, ушбу учрашувда жамоамга ёрдам беришга тайёр бўламан”-деди Ивор Вейцер.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 12 31-8 29
2 Насаф 12 17-9 23
3 Қўқон-1912 13 20-14 23
4 Олмалиқ 13 11-10 22
5 Динамо 13 18-16 18
6 Машъал 13 13-11 18
7 Навбаҳор 13 15-14 18
8 Пахтакор 13 13-17 18
9 Бухоро 13 19-18 17
10 Қизилқум 13 12-13 17
11 Сўғдиёна 13 16-21 17
12 Бунёдкор 12 10-10 15
13 Металлург 12 14-15 14
14 Шўртан 13 12-19 12
15 Нефтчи 13 10-21 10
16 Обод 13 9-24 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар