"Бухоро" ёшлари сафарда "Динамо"ни мағлуб этишди


14 Апрель 2017

Бугун ёшлар лигаси доирасида “Динамо”-“Бухоро” учрашуви бўлиб ўтди. Анча қизиқарли кечган баҳсда бухоролик ёшлар 2:1 ҳисобида самарқандликларни мағлубиятга учратишди.

Учрашувнинг 46-дақиқасида Жасур Ҳасанов рақибнинг икки ҳимоячисини алдаб ўтиб, чиройли голга муаллифлик қилди ва учрашувда ҳисобни очди.

Орадан кўп ўтмай, яъни 49-дақиқада “Бухоро” иккинчи тўпни киритишга эришди. Бу вазиятда Жасур Ҳасанов голга асистентлик қилди. Ўнг қанотдан бирин-кетин рақиб футболчиларини алдаб ўтган Ҳасанов чиройли тўп узатиши билан Хуршид Олимовни тўп билан таъминлади. Олимов эса яқин масофадан хеч қандай қийинчиликсиз рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Учрашувнинг 73-дақиқасида мезбонлар ҳисобни қисқартиришди. Файзуллаевнинг чамаси 25 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбаси голга айланди. Учрашувда бошқа тўп киритилмади ва “Бухоро” ёшлари ушбу мавсумда илк сафардаги ғалабани расмийлаштиришди.

Ёшлар лигаси. 6-тур.

ДинамоБухоро 1:2

Голлар: Тимур Файзуллаев 73 - Жасур Ҳасанов 46, Хуршид Олимов 49

"Динамо": Рустам Тоштурдиев, Ҳакимжон Аламхонов, Шаҳзод Соитов, Лазиз Нуриддинов, Комил Шарофутдинов, Фирдавс Абдусалимов, Тимур Файзуллаев, Омад Тайлоқов, Асомиддин Маматов, Саиджамол Давлатжонов, Ислом Шарипов
Захира: Фарҳод Раҳмонов, Тимур Эргашев, Искандар Холмирзаев, Умеджон Ражабов, Тимур Абламетов, Орзумурод Аҳмедов, Рамиш Бобомурзоев

"Бухоро": Шоҳжаҳон Насимов, Озодбек Қурбонов, Миржалол Жумаев, Суҳроб Исматов, Ислом Холиқов, Равшан Янгиев, Мирфайз Муҳиддинов, Раҳмон Очилов, Жасур Ҳасанов, Наримон Ҳасанов, Акобир Тўраев
Захира: Муҳиддин Худоёров, Хуршид Олимов, Баҳром Нарзуллаев, Раббим Ҳасанов, Бурхон Ҳасанов

 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 16 37-11 36
2 Насаф 16 26-13 29
3 Қўқон-1912 16 23-19 27
4 Олмалиқ 16 13-12 25
5 Пахтакор 16 20-20 25
6 Бухоро 16 26-22 24
7 Металлург 16 23-19 23
8 Бунёдкор 16 15-15 22
9 Навбахор 16 18-19 22
10 Машъал 16 16-14 21
11 Қизилқум 16 16-17 21
12 Динамо 16 18-21 19
13 Сўғдиёна 16 19-26 18
14 Шўртан 16 15-22 16
15 Нефтчи 16 13-26 12
16 Обод 16 10-32 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар