"ДИНАМО"-"БУХОРО". ПРЕВЬЮ


13 Апрель 2017

15 апрель куни олий лиганинг 6-тур учрашувлари доирасида қўҳна шаҳарлар “тўқнашуви” бўлиб ўтади. Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Бухоронинг “Бухоро” клубини қабул қилади. Ушбу баҳсга ҳар иккала жамоа ҳар хил кайфиятда етиб келишган. “Бухоро” кетма-кет ғалабалардан сўнг аъло кайфиятда бўлса, “Динамо”да аксинча кайфият ҳукмронлик қилиши табиий. Сабаби, 6-тур олдидан самарқандликлар кетма-кет икки марта учрашувларни мағлуб ҳолда якунлашди.  

Ушбу жамоалар олий лигада ўзаро азалий рақиблар саналишади. 1992 йилда илк маротаба ўзаро учрашган ушбу жамоалар бугунги кунга келиб жами 42 марта ўзаро ҳисоб-китоб қилишган.

Статистик маълумотлар “Бухоро”нинг кичик устунлигини кўрсатмоқда. Ўтказилган учрашувларнинг 20 тасида “Бухоро” зафар қучган бўлса, 15 марта “Динамо” рақибини таслим этган. 7 учрашувда ушбу жамоалар ўртасидаги баҳсларда ғолиб номи аниқланмаган.

Тўплар нисбатида ҳам бухороликлар устунлигини кўриш мумкин- 57:53.

“Бухоро”нинг “Динамо” устидан қозонилган энг йирик ғалабаси 6:0 бўлса, самарқандликларда ушбу кўрсатгич 4:2 ва 3:0 бўлиб турибди.  

“Динамо” (Самарқанд)

Учрашувлар


42

Ғалабалар


15

Дуранглар


7

Мағлубиятлар


20

Киритилган тўплар


53

Ўтказиб юборилган тўплар


57

Тўплар фарқи


-4

Энг йирик ғалаба


4:1,3:0

Энг йирик мағлубият


0:6

Энг сермахсул учрашув


4:2,0:6

Энг сермахсул дуранг


2:2

Очколар


52

  

"Бухоро" (Бухоро)

Учрашувлар


42

Ғалабалар


20

Дуранглар


7

Мағлубиятлар


15

Киритилган тўплар


57

Ўтказиб юборилган тўплар


53

Тўплар фарқи


4

Энг йирик ғалаба


6:0

Энг йирик мағлубият


1:4,0:3

Энг сермахсул учрашув


2:4,6:0

Энг сермахсул дуранг


2:2

Очколар


67

 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 10 25-7 23
2 Насаф 10 15-7 20
3 Қўқон-1912 11 17-11 20
4 Бухоро 11 17-14 17
5 Навбаҳор 11 13-11 17
6 Олмалиқ 11 8-10 16
7 Динамо 11 15-13 15
8 Машъал 11 10-9 15
9 Пахтакор 11 9-13 15
10 Сўғдиёна 11 12-17 14
11 Шўртан 11 11-16 12
12 Бунёдкор 10 7-8 11
13 Қизилқум 11 9-13 11
14 Нефтчи 11 8-14 10
15 Обод 11 8-17 9
16 Металлург 10 9-14 8

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар