Сухроб Нематов билан янги шартнома қилинди


29 Январь 2016

Кеча “Бухоро” жамоаси Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказиши керак эди. Маълум сабабларга кўра учрашув бекор қилинди. Шунга қарамай машғулотлар режага асосан давом эттирилмоқда.

Яқинда жамоа Алишер Саноев билан шартнома имзолагани ҳақида маълумот берган эдик. Кеча “Бухоро” яна бир жамоа етакчиси билан янги шартнома имзолади. “Бухоро”нинг кўп йиллик сардори ва етакчиси Сухроб Нематов клуб билан келишувга эришди ва янги мавсумни “Бухоро”да бошлаши аниқлашди.

Сухроб Нематов 2015 йилги мавсум давомида жамоа таркибида энг кўп учрашув ўтказгани билан ажралиб турди. Ўтказилган 30 учрашувнинг 29 тасида Нематов майдонда ҳаракат қилди. Жами 2326 дақиқа тўп сурган футболчи 5 та гол уришга мувоффақ бўлган ва 5 марта огоҳлантирилган.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 28 59-17 64
2 Насаф 28 54-17 59
3 Пахтакор 28 44-24 56
4 Бунёдкор 28 42-26 49
5 Бухоро 28 41-37 43
6 Навбахор 28 38-35 43
7 Машъал 28 35-29 41
8 Қўқон-1912 28 40-43 41
9 Олмалиқ 28 27-30 38
10 Металлург 28 38-37 37
11 Қизилқум 28 28-38 33
12 Динамо 28 20-29 32
13 Сўғдиёна 28 31-49 28
14 Нефтчи 28 21-46 24
15 Шўртан 28 27-51 23
16 Обод 28 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар